Уламолар

Ҳофиз Димётий

3 йил аввал 2978 siyrat.uz

(«Ал-мухтасар фи сийрати Саййидил башар» асари муаллифи)

Абу Муҳаммад Шарафуддин Абдул Мўъмин ибн Халаф ибн Абул Ҳасан Димётий ҳижрий 613 (мил. 1217) йили таваллуд топган. Мисрнинг Димёт шаҳрида ўсиб улғайиб етук фақиҳ бўлгач, ҳадис ривоят қилиш мақсадида Искандария, Миср, Бағдод ва Ҳалаб каби юртларга сафар қилган. Али ибн Зайд, Зофир ибн Шаҳм, Иброҳим ибн Ҳайр ва Абу Наср ибн Алиқларнинг табақасидан ҳадис эшитган. Дамашқда кўп йиллар яшаган ва ўша ердаги кўплаб олимлардан таълим олган. Камол Аббосийдан етти хил қироатни ўрганган. Устозлари ва у ҳадис ривоят қилган кишиларнинг сони бир минг уч юзга етишини  шогирдларидан бири имом Заҳабий айтиб ўтган. У устозининг етук фақиҳ ва муҳаддислиги, насаб илмида пешқадам экани ва шу билан бирга ўта тавозеъли, доим табассумли хуш сурат инсон эканини айтган. Ҳофиз Димётийдан имом Абу Ҳайён Андалусий, имом Абул Фатҳ Яъмарий, имом Қутбиддин Абдулкарим ва Ҳофиз Тақийиддин Субкийлар таълим олишган.

Китоблари: «Кашфул муғатто фи табайюни солатил вусто»; «Ал-матжарур робиҳ фи савобил амалис солиҳ»; «Ал-мухтасар фи сийрати Саййидил башар»; «Ал-ақдул мусмин фийман исмуҳу Абдул Муъмин...» Ҳофиз Димётий ҳижрий 705 (мил. 1306) йили зулқаъда ойида вафот этган.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Видеолар
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (10-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
2379
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (9-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
2305
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (8-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
2872
Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ