Саҳобалар

Ҳазрати Усмоннинг саховати

1 ўн йил аввал 3360 siyrat.uz

«Ким бир яхшилик қилса, унга ундан ўн ҳисса (кўп савоб берилажак!)» Анъом сураси. 160 – оят.

Абу Бакр разияллоху анҳунинг халифалик даври. Мадинайи мунаввара. Мамлакатда очарчилик. Қайғуга ботган одамлар амиралмуъминин Абу Бакр разияллоху анҳу ҳузурига келишиб, арз- дод қилдилар: - Эй, Аллоҳ элчисининг халифаси! Ўзингиз шоҳиди бўлгандек, осмон ёмғир тўкмай, ер ҳам ҳеч нарса ундирмай қўйди. Одамлар эса ҳалокат гирдобида! Бирон чорасини кўрсангиз бўларди? - Тарқалинглар ва сабр қилинглар. Мен Аллоҳ субҳонаҳу ва таъолонинг сизлардан бу машаққатни ари тишини умид қиламан. Ажаб эмаски, шу бугун кечга қадар бирон бир мурувватини кўрсатса! Дарҳақиқат, куннинг охирига бориб ҳазрати Усмон ибн Аффоннинг карвони Шомдан қайтибди, деган хабар тарқалди. Карвон Мадинага кириб келганда одамлар пешвоз чиқдилар. Карвонда дон-дун, зайтун ва пишлоқ ортилган минг туя бор эди. Усмон разияллоҳу анҳу карвонни ҳовлисига олиб киргани заҳоти Мадинанинг савдогарлари етиб келишди. - Менда нима ишларингиз бор эди? – деб сўради Усмон розияллоҳу анҳу. - Нима ишимиз борлигини ўзинг яхши биласан. Анави молларни бизга сотармикинсан, деб келдик. Уларга одамларнинг эҳтиёжини ўзинг кўриб турибсан. - Жоним билан. Бироқ сизлар менга қанчадан фойда бермоқчисизлар? - Ҳар бир дирҳамингга икки ҳиссадан фойда берамиз. - Йўқ. Бу жуда кам. Менга ундан кўпроқ бериш таклиф қилинган. - Унда уч дирҳамдан берамиз. - Бўлмайди. Менга ундан кўп берилган. - Тўрт дирҳамга розимисан? - Йўқ. Ундан ҳам кўп берилган. - Бўпти, беш дирҳамдан берамиз! - Бу ҳам оз. Менга ундан ҳам кўпроқ берилган, ахир. - Эй, Абу Амр! Мадинада биздан бошқа  савдогар йўқ! Ундан ташқари, карвонинг ортидан энг биринчи биз келдик- ку?! Биздан олдин бирон кимсанинг келганини кўрмадик. Ким экан у шундан ҳам ошиғига оладиган?! - Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло! У менинг ҳар бир дирҳамимга ўн ҳиссадан берди! Бас, мен Аллоҳни шоҳид қилиб айтаманки, мана шу карвон олиб келган барча нарсаларни Аллоҳ йўлида садақа қилдим!




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ