Умму Жамил кимнинг аммаси?

3 йил аввал 4183 siyrat.uz

    باسم الله، الحمد لله، و الصلاة و السلام على رسول الله، و على آله و أصحابه أجمعين، أمّا بعد     Савол: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  душмани Умму Жамил  кимнинг аммаси бўлган?    Жавоб: Умму Жамил унинг  кунясидир. Исми Арво бўлиб, Ҳарб ибн Умайянинг қизи, Абу Лаҳабнинг хотини, Абу Суфён ибн Ҳарб розияллоҳу анҳунинг опаси, Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён розияллоҳу анҳумо билан Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳумоларнинг аммасидир. Кўзи ғилай бўлгани учун унга Авро (العوراء) лақабини беришган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мусулмонларга кўп ёмонлик қилгани учун эса Умму Қабиҳ деб аташган.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ