Расулуллоҳ келмоқдалар, Расулуллоҳ! (Танлов)

6 йил аввал 3188 siyrat.uz

Зулмат тўрин ёриб бир нур келаётир, Худди денгиз тубидан дур чиқаётир, Сокинликни бузди бир товуш охир, Расулуллоҳ келмоқдалар, Расулуллоҳ! Дилда таҳлил, тилда тасбеҳ, қўлда Қуръон, Лабда кулгу, юзда зиё, қалбда иймон, Бугун дарёдек эди кичик оламон, Расулуллоҳ келмоқдалар, Расулуллоҳ! Барча шошган, майхўрларга ароқ таҳир, Бойвоччалар пул сочишди бирма-бир, Бенамозлар намоз ўқимоқда, ахир, Расулуллоҳ келмоқдалар, Расулуллоҳ! Кўкка чиққан телефонлар ерга тушди, Барча инсон масжид томон елдай учди, Аразлашган биродарин бағрин қучди, Расулуллоҳ келмоқдалар, Расулуллоҳ! Ўғрилар уятда, осийлар муттақий, Зиқнакашлар ўзгарди, бўлишди сахий, Дилдаги Ғарб туйғулар энди Исломий, Расулуллоҳ келмоқдалар, Расулуллоҳ! Келмоқдалар қадамлари тезроқ ва шаҳдам, Келмоқдалар юзлари ой мисоли тўлишган. Ўрта бўйли, олижаноб, камтар, мукаррам... Не дей, ахир, ул зот васфин айтиб бўлишган. Кенг елкали, кенг оғизли ва кенг икки кўз, Жаннатдан чиққан олмосдек гўё. Тавозеъ, келишган табассумли юз Барчани ром этган, барча унга маҳлиё. Хиноли соч елкагача тушиб турғуси, Ҳар қадамда елка сочни уради бот-бот. Соч ичиндан икки қулоқ - ҳилол ёғдуси, Кулгингизга илҳақ бўлди бутун коинот! Тишлари марвариднинг доналаридек, Киприклари узун, қошлари қалин, Сурмали кўзлари порлоқ қуёшдек, Қўллари эса ипакдан майин... Ер ул зотга ошиқ, ўралиб келар, Шамол сочларини майин силайди. У буни унутмагай ўтсада йиллар, Яна ул зот юзларига тегмоқ истайди. Устларида эса булут парвона, Остларида яшил, юмшоқ майсалар. Шу бугун майсага келди ҳавасим, Қанийди юзимни ҳам босиб қўйсалар... Бугун Ер учун тўй, Ер учун байрам, Расулуллоҳ юрмоқдалар унинг юзида. Бугун Ер бахтиёр, ҳурсанд чинакам, Чунки баҳор ҳавоси унинг сарғиш кузида. Ул зот ҳар юрганда тун ёришарди, Ҳар босилган из учун жонларим фидо... Ана, улар мен томонга қараб юрдилар, Шунда эшитилди аянчли нидо: "Тур болам, ўқишга кечга қоласан!" Мусулмоннинг ҳар бир кун, туни Ўтмоғи керак пок ва бегуноҳ. Бунинг учун дили айтсинки шуни: Расулуллоҳ келмоқдалар, Расулуллоҳ! Шамсуддин Файзиев Садруддин ўғли



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ