Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ таоло ҳузуридаги мақомлари

1 йил аввал 826 siyrat.uz

Одамзотнинг дунёю охиратдаги қадрқиммати ва даражаси Аллоҳнинг розилиги ва қурбатига қараб юксалиб боради. Аллоҳ таолонинг ҳузурида алоҳида мартабага мушарраф бўлган муқарраб зотларнинг энг аввалгиси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдир. Қуръони Каримда бу фикрни асослайдиган далиллар кўп. Аллоҳ таоло ва фаришталар томонидан Пайғамбаримизга салавот ва салом айтилишининг ўзи ана шундай далиллардан биридир. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб дейди: «Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга салавот айтурлар. Эй имон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг» .

Аллоҳнинг Ўзи ҳам, фаришталари ҳам салавот айтиб, бандаларини ҳам салавот ва салом йўллашга буюриши Пайғамбар алайҳиссаломнинг фазллари нақадар улуғлигини очиқойдин кўрсатиб турибди. Маълумки, салавот Аллоҳ тарафидан айтилса – раҳмат, фаришталар тарафидан айтилса – истиғфор, одамлар томонидан айтилса – дуо маъносида бўлади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиздан қай бирингиз таомга чақирилса, таклифни қабул қилиб борсин. Агар рўза тутган бўлса, дуо қилсин» деганлар. Яъни ҳадиснинг арабча матнидаги «фалюсолли» сўзи аслида намоз ўқишни билдирсада, бу ўринда дуо қилиш маъносида келган. Қози Иёз раҳматуллоҳи алайҳ: «Аллоҳ таоло салавот айтишга амр қилган оятда келган «салавот» сўзида «улуғлайдилар», «мақтайдилар» маънолари мавжудлиги инобатга олинса, янада аниқроқ бўлади. Салавотнинг маъноси кенг маъно касб этади», дейди. Пайғамбаримиз Аллоҳ таолонинг қўллабқувватлови ва ёрдами билан ҳам алоҳида ажралиб турганлар. Аллоҳ таоло айтади:

«Агар сиз унга ёрдам бермасангиз, батаҳқиқ, Аллоҳ унга – куфр келтирганлар уни икки кишининг бири бўлган ҳолида чиқарганларида – нусрат берди. Улар иккови ғорда турганларида, у шеригига: «Хафа бўлма, Аллоҳ, албатта, биз билан», деди. Бас, Аллоҳ унинг устидан Ўз сакинатхотиржамлигини нозил қилди ва сиз кўрмаган лашкарлар билан қўллади. Куфр келтирганлар калимасини паст қилди. Аллоҳнинг калимаси эса ўзи юқори. Аллоҳ азиз ва ҳаким зотдир» .

Аллоҳ таоло ҳар қандай азоб ва ҳар қандай эҳтимолни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан даф қилиб, кетказди. Маълумки, «даф қилиш» азоб тушмасдан олдин амалга ошса, «кетказиш» эса азоб тушгандан кейин юз беради. Шунинг учун фиқҳий қоидаларда «даф қилиш, яъни бир нарсанинг олдини олиш кетказишдан осонроқ» дейилган. Шундан келиб чиққан ҳолда айтадиган бўлсак, азобни даф қилиш баракоти туфайли Пайғамбар алайҳиссалом умматлари орасида бўлган пайтда уларга азоб келмаслиги хабар берилмоқда. Пайғамбар ўз қавми билан бирга бўлган ҳолда ҳеч бир уммат ҳалокатга йўлиқмаган. Бу Аллоҳ таоло жорий қилган илоҳий қонундир. Бунинг тақозосига кўра, агар азоб келиши ирода қилинса, Аллоҳ таоло тарафидан пайғамбарга ўз издошлари билан қавм ичидан чиқиб кетишга амр қилинган. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Модомики сен уларнинг ичида экансан, Аллоҳ уларни азобламас. Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобловчи эмас» . Яъни сен Маккада турган экансан, Аллоҳ таоло Қурайшни ҳаргиз азобламайди. 

Мазкур оятда Макка кофирларига тушадиган азоб Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳижрат қилишларини кутиб, у зот келтирган рисолатни инкор этишда ҳаддиларидан ошиб: «Аллоҳим! Агар мана шу сенинг ҳузурингдан келган ҳақ бўлса, устимизга осмондан тош ёғдиргин ёки бизга аламли азоб юборгин» , дейишларига қарамай, барибир ҳижратдан олдин азобдан омонда бўлишларига ишора бор. Маккадан Мадинага ҳижрат қилингач, у ерда айрим мўминмусулмонлар қолиб кетишганидан сўнг «Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобловчи эмас» деган оят нозил бўлди. Мазкур оятдаги «уларни азобловчи эмас» жумласидаги «уларни» деганда Макка кофирлари назарда тутилган. «Улар истиғфор айтар эканлар» жумласидаги «улар»дан мурод Расулуллоҳ ҳижрат қилганларидан сўнг Маккада айрим сабаблар билан қолиб кетган мўминлардир. Яъни ораларида мўминлар истиғфор айтиб, яшаб турсалар, Аллоҳ кофирларни азобловчи бўлмайди.

Бу оят Фатҳ сурасида келган «Агар сиз билмайдиган мўминлар ва мўминалар бўлмаганида, сизга билмасдан уларни ҳалок қилганингиз туфайли гуноҳ етиши бўлмаганида эди – Аллоҳ кимни хоҳласа, Ўз раҳматига киритиши учун, агар ажраб турганларида эди – улардан кофирларни аламли азоб ила азоблар эдик» оятига ўхшаб кетади. Яъни иймондан юз ўгирган, ўжар ва қайсар Қурайш мушриклари устига азоб келмай, маълум вақтга қадар тўхтаб туришига, уларга муҳлат берилишига Маккада қолган мўминларнинг тоатибодатда, яхши амалларда собитқадамликлари сабаб бўлган. Агар мўминмусулмонлар куфр аҳлидан тўлиқ ажралиб чиққанларида, кофирларга азоб тушиши муқаррар эди.

Маккада кофирлар билан мўминлар аралаш ҳолда яшаб турганлари туфайли қурайшликлар азобдан қутулиб қолишди. Шунингдек, мўмин ва мўминаларни билмаган ҳолда кофирлар туфайли ҳалок қилиб қўйиш ва шундан мўминларга бирор ёмонлик етиши бўлмаганда уларнинг қўлларини кофирлардан тиймаган бўлар эди. Ораларида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам борлиги туфайли кофирларга азоб тушмади. Аллоҳ таоло у зотни оламларга раҳмат ва умматларига омонлик қилиб берди. Аллоҳ таоло айтади: «Биз сени oлaмлaргa фaқaт рaҳмaт қилиб юбoрдик» .

Имом Муслим Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятда Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Мен асҳобларимга омонликман», бошқа ривоятда эса «Мен асҳобларимга хотиржамликман», деганлар. Яъни ихтилоф ва фитналардан омонликман. Баъзилар мазкур ҳадисни шарҳлаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик чоғларида буюк омонлик бўлганлари аниқ. У зотнинг суннатлари боқий экан, ўзлари ҳам боқий турадилар. Қачонки суннатларига амал қилиш йўқолса, ана ўшанда балони кутаверинглар, дейишган. Аллоҳ таолонинг Ўзи у зотга кифоя бўлиши, ҳидоятга йўллаши ва Ўз ҳифзу ҳимоясида сақлаши у зотнинг Парвардигор ҳузуридаги мартабалари нақадар улуғлигини кўрсатади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «Аллоҳ Ўз бандасига етарли эмасми?!» , «Ва сени тўғри йўлга бошлаш учун», «Аллоҳ сени одамлардан сақлар» .

Мория Қибтия розияллоҳу анҳо қиссасида баён этилганидек, Оиша ва Ҳафса розияллоҳу анҳумо ҳийла ишлатиш учун тил бириктирганда Пайғамбар алайҳиссалом тарафида катта жамоа ёрдамга шай тургани билдирилди. Аллоҳ таоло айтади: «Агар икковингиз Аллоҳга тавба қилсангиз, батаҳқиқ, қалбларингиз (ҳаққа) мойил бўлур. Агар унга қарши чиқсангиз, бас, албатта Аллоҳ унинг ёрдамчисидир ва Жаброил ҳам. Ундан сўнг фаришталар унга суянчиқдир» . Яъни Аллоҳ унга мададкор ва ишини бошқарувчидир. Шунингдек, Ҳақ таолонинг элчиси Жаброил алайҳиссалом ҳам, расул ва набийлардан иборат солиҳ мўминлар ва муқарраб фаришталар ҳам у зотга ёрдам беришга ҳозиру нозир.

«Шамоилу Мустафо» китобидан




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ