25 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 25-куни

 
  • Ҳижрий 13-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 634-йил 30-май) мусулмонлар Шомнинг Бусро шаҳрини Холид ибн Валид қўмондонлигида фатҳ қилдилар ва бу Ислом тарихидаги Шомга бўлган биринчи фатҳ ҳисобланади.
  • Ҳижрий 306-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 918-йил 5-сентябр) Шофеъий мазҳабининг катта фақиҳи Аҳмад ибн Умар ибн Сурайж вафот этди. У зот Шофеъий мазҳабини тарқалишида ўзининг катта ҳисссасини қўшган олимлардан бири ҳисобланади.
  • Ҳижрий 1329-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 1911-йил 5-апрел) шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий таваллуд топди. Бу зот 20-аср Ислом оламининг кўзга кўринган забардаст олимларидан бўлган.


Кам бўлиши мақталган амаллар

Шундай одатлар борки, кам бўлиши мақталади, кўпайиб кетишида зарар борлиги учун кўп бўлиши қораланади. Чунки озлигидан келиб чиқадиган натижа ва самара мақтов келтиради. Уламолар, донишмандлар ва табиблар наздида айрим одатларнинг меъёридан ортиғи ёмонланади. Бунга ейиш, ичиш ва ухлашни мисол қилиш мумкин. Чунки кўп еб-ичиш очкўзлик, баднафслик ва ҳирсга далолат қилади. Овқатни ҳазм қила олмаслик дунё ва охиратда кўп зарарлар ва аянчли оқибатлар – тана касалликлари, руҳий тушкунлик, бўшашиш ва заифликни келтириб чиқаради. Кўтаринкилик, фаоллик, зукколик ва огоҳликни йўқотиб, ғафлатга тортади. Ҳазм қилиш ва модда алмашинуви учун катта қувват сарфланиши оқибатида аъзоларда бўшашиш, фикрлашда сустлик, бутун баданда дангасалик ва толиқиш юзага келади. Таом ва ичимликларга ружу қўймаслик – қаноат, кучли ирода, хоҳиш-истаклар, нафсоний майлларни енгиш ва улар устидан ҳукмронлик қилиш белгисидир. Шу билан бирга, саломатлик, зеҳн софлиги ва ўткирлиги, тафаккур, таҳлил қилиш ва хулоса чиқариш аломати ҳамдир. Еб-ичишга муккадан кетиш умрни беҳуда зое этиш, қалб қотиши ва ғафлатга сабаб бўлади. Аллоҳ таоло бутун тибни Ўзининг ушбу сўзида жамлаб баён этиб қўйган: «Еб-ичинг, лекин исроф қилманг. Чунки У исроф қилувчиларни севмас» .

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кам еб-ичар, тан соғлиги ҳамда тоатга қувват йиғиш учун кифоя қиладиган миқдор билан қаноатланар эдилар. Имом Термизий, Байҳақий, Ҳоким ва бошқалар Миқдод ибн Маъдийкарибдан ривоят қилишган ҳадиси шариф у зотнинг шу ҳақдаги кўрсатмаларидан хабар беради: «Одам боласига қорнидан кўра ёмон идиш йўқ. Одам боласига қаддини кўтарадиган луқма кифоя. Агар иложи бўлмаса, учдан бири таоми учун, учдан бири ичимлиги учун ва яна учдан бири нафаси учундир». 

Чунки кўп ухлаш аксарият ҳолатда кўп еб-ичишдан келиб чиқади. Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ: «Кам ейиш туфайли кеча бедорлиги қўлга киритилади», – дейди. Салафи солиҳлардан бири: «Агар кўп есангиз, кўп ичасизлар, кўп ухлайсизлар ва оқибатда кўп зиён кўрасизлар», деган экан.

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: «Ҳеч қачон Расулуллоҳнинг қоринлари тўйиб овқатланмаган. Оила аҳли билан бўлганларида улардан таом сўрамас ва уни кўнгиллари тусамас эди. Таом беришса ер, нимани едиришса, қабул қилар, нимани ичиришса, ичар эдилар». 

Луқмони Ҳаким ўғлига: «Эй ўғилгинам, ошқозон тўлса, фикр ухлайди, ҳикмат соқовга айланади. Аъзолар ибодат туфайли бўшашади», деб насиҳат қилган экан. 

Моликий фақиҳ Суҳнун раҳматуллоҳи алайҳ: «Тўйгунича ейдиган одамга илм тўғри келмайди», – дейди. 

Имом Бухорий келтирган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен ёнбошлаб овқатланмайман», деганлар. «Ёнбош» деганда ёнбош билан суянишгина эмас, балки чордона қуриб ёки бошқача ўтиришлар ҳам тушунилади. Чунки бундай ҳолатда ўтирган киши жойлашиб олган ҳолда иштаҳаси очилиб, меъёридан ортиқ еб қўяди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таом тановулига худди туришга шай киши ўтиргандек ўтирар эдилар, мустаҳкам жойлашиб олмаганлар. Имом Баззор Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан келтирган ривоятда у зот: «Мен бор-йўғи қулман. Қул ўтиргандек ўтираман ва қул егандек ейман» , деганлар.

Инсон бир ўзи ёлғиз овқатланмаслиги таомланиш одобига кўра мустаҳаб ҳисобланади. Чунки ана шу одобга риоя қилган кишидан қўли очиқлик, кенгбағирлик, ҳамдардлик ва баракани умид қилса бўлади. Имом Муслим келтирган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир кишининг таоми икки кишига, икки кишининг таоми тўрт кишига ва тўрт кишининг таоми саккиз кишига етади», – деганлар. Бу ҳадиси шариф тўйиб овқатланмаслик ва унинг ярми билан кифояланиш маъносида изоҳланади. Абу Яъло ва бошқалар келтирган ривоятда «Пайғамбаримизга таомларнинг энг севимлиси кўпчилик билан баҳамжиҳат ҳолда ейилгани эди», дейилган. 

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, кам ейиш яхши хислат ҳисобланар экан. 

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кам ухлаганлари ҳақида саҳиҳ хабарлар кўп. Имом Бухорий ва имом Муслим келтирган ривоятда: «Кўзларим ухласа ҳам, қалбим ухламайди», деганлар Пайғамбаримиз алайҳиссалом. У зотнинг бутун уйқулари уйғоқликдан иборат эди. Чунки уйқуда ваҳий келса, уни қабул қилиб олишлари лозим бўлган. Пайғамбарларнинг тушлари ҳам ваҳий ҳисобланади. Бунга Аллоҳ таолонинг Иброҳим алайҳиссалом тилидан ҳикоя қилиб: «Эй ўғлим, мен тушимда сени сўяётганимни кўрмоқдаман», деб айтган сўзи ҳам далил бўлади. Расули акрам кам ухлашга ёрдам бўлишини назарда тутиб, ўнг ёнбошлари билан ухлар эдилар.

 

«Шамоилу мустафо» китобидан

16:13 / 28.12.2017
Кейинги мақола
Сийрат
У зотдан инсоният қарздордир
Ислом пайғамбари аёл кишининг бир кун келиб эркаклар билан ёнма-ён ўз йўли (яъни, ўрни)ни топишини биларди. Шунинг учун уларнинг ҳам диндор бўлишини ихтиёр қилди. Уларнинг муайян либослари борки, у би...
10:37 / 04-сентабрь Батафсил...
Сийрат
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сийратлари
Саҳобаи киромлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларининг ҳар бир лаҳзаси ҳақидаги ўзлари билган ишончли маълумотларни тобеъинларга омонат ила ўргатганлар. Ўз навбатида, тобеъин­лар бу...
17:15 / 22-август Батафсил...
Сийрат
Сийрат – етакловчи нурли йўл
Бизни Ўзининг охирги пайғамбари бўлмиш Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан қилган ва «Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлган ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулулло...
17:57 / 13-август Батафсил...
Сийрат
Енглар ва Аллоҳнинг исмини зикр қилинглар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Абу Талҳа ва Умму Сулаймлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни овқатга таклиф этишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан яна ўн киши бирга кел...
10:31 / 05-август Батафсил...