Жумодал-аввал ойининг 10-куни

3 йил аввал 2080 siyrat.uz

Ҳижрий 7-йил, 10-жумодул аввал, сешанба кечаси(милодий 628-йил 13 сентябр) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кеча Форс ҳукмдори Кисронинг ўғли Шеравайҳ ўз отасини ўлдириб, тахтини қўлга киритганини ваҳий орқали билиб, эртасига бу ҳақда Яман ҳокими Бозоннинг икки элчисига айтдилар. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мактуб юборганлари учун Кисронинг ҳузурига олиб бориш вазифаси билан Мадинага келган эдилар.

Ҳижрий 36-йил, 10-жумодул аввал куни (милодий 656-йил 4-ноябр) Усмон розияллоҳу анҳунинг қотилининг қасосини талаб қилиб чиққан Толҳа, Зубайр ва Оиша розияллоҳу анҳумлар билан Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ўртасида «Жамал» воқеаси бўлди. Икки тараф Басрага яқин жой ҳисобланган «Хориб» деган жойда тўқнашди. Туя атрофида қурбонлар ортиб бораётганини кўрган Али розияллоҳу анҳу уни сўйишга буюрдилар ва бу билан жангни тохтатишга муваффақ бўлдилар. Шунинг учун бу жанг тарих китобларида «Жамал» воқеаси номи билан номланди.

Ҳижрий 458-йил, 10-жумодул аввал куни (милодий 1066-йил 9-апрел) 5 аср фиқҳ ва ҳадис имомларидан бири, «Сунанул-байҳақий» номи билан машҳур бўлган «Ас-сунан ал-кубро», «Далоилун-нубувва» ва «Ал-асмо вас-сифот» китоблари соҳиби Имом Абу Бакр Аҳмад ибн Ҳусайн ибн Али ибн Абдуллоҳ Байҳақий вафот этди.

Ҳижрий 660-йил, 10-жумодул аввал куни (милодий 1262-йил 2-апрел) Фиқҳ, ҳадис ва қозилик борасида буюк имомлардан бири «Иззуддин ибн Абдуссалом» номи билан танилган Абдулазиз ибн Абдуссалом ибн Абулқосим вафот этди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ