Ражаб ойининг 26-куни
3 йил аввал 1428 siyrat.uz
Ҳижрий 255-йил 26-ражаб (милодий 807-йил 10-июл)
Муҳаммад Мадий Биллаҳ ибн Ҳорун Восиқ ибн Муътасим Аббосийлар давлати тахтига ўтирди. У Аббосийлар давлатининг 14-халифаси ҳисобланади. Унинг ҳукмдорлик даври фақатгина 11 ойни ташкил қилади холос. Ундан сўнг тахтни Муътамид Биллаҳ эгаллайди.
Ҳижрий 681-йил 26-ражаб (милодий 1282-йил 30-октябр)
Буюк мусулмон тарихчилардан бири «Ибн Халликон» нгоми билан танилган Шамсуддин Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Иброҳим вафот этди. Асли келиб чиқиш Мусилдан бўлган бу зот Ҳалабда таҳсил олди ва Дамашқда ҳаёт кечирди. У ўзининг «Вафаётул-аъён» номли китоби билан мусулмон уммати ичида шуҳрат қозонди.
Аввалги мақола
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор дейилган...
Кейинги мақола
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилиш
Мавзуга оид мақолалар