Зулқаъда ойининг 25-куни
5 йил аввал 1410 siyrat.uz
Ҳижрий 1392-йил 25-зулқаъда куни
Буюк муҳаққиқ олимлардан бири Муҳаммад Муҳйиддин Абдулҳамид вафо этди. У зот Мисрдан таваллуд топиб, Азҳар шарифда таҳсил олди. Кўп йиллар мударрислик қилди. Унинг наҳв китобларига ёзган таҳқиқлари толиби илмлар ичида кенг оммалашди.
Ҳижрий 1270-йил 25-зулқаъда куни
Ҳижрий 13 асрнинг буюк имомларидан бири саналган Абу Сано Шиҳобиддин Маҳмуд Алусий вафот этди. У зот Бағдодда таваллуд топиб, ўша ерда таҳсил олди ва кўп йиллар давоми турли минтақа ва шаҳарлардан келган талабаларга дарс бериш билан шуғалланди. У зот ўзидан мусулмон умматига жуда катта илмий мерос қолдирган. Жумладан, тафсир илмида ёзилган «Руҳул маъоний» у зотнинг энг машҳурларидан бири ҳисобланади.
Аввалги мақола
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор дейилган...
Кейинги мақола
Зулқаъда ойининг 26-куни
Мавзуга оид мақолалар