6 жумадул аввал 1447
Муҳаррамнинг 1-6 кунлари

Муҳаррамнинг 1-куни

Ҳижрий 1318-йил 1-муҳаррам куни Усмонлилар султони Абдулҳамид II Байтуллоҳни зиёрат қилувчи ҳожиларга хизмат қилиш ва сафар машаққатини енгиллатиш мақсадида темир йўл қуришга амр қилди. Темир йўл қурилиши 9 йилда батамом тугатилди.

 

Муҳаррамнинг 2-куни

Ҳижрий 99-йил 2-муҳаррам куни (милодий 718-йил 15-август) умавийлар даврида мусулмонлар Маслама ибн Абдулмалик қўмондонлигида Қастантинияни (ҳозирги Истанбулни) қамал қилдилар. Ва ниҳоят ҳижрий 857-йилга (милодий 1453-йил) келиб, Муҳаммад Фотиҳнинг бошчилигида Қастантиния фатҳ қилинди.

 

Муҳаррамнинг 3- куни

Ҳижрий 239-йил 3-муҳаррам куни (милодий 853-йил) буюк ҳофизлардан бири Имом Усмон ибн Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Абу Шайба вафот этди. Бу зот Имом Бухорий ва Муслимларнинг устози бўлган. У кишининг “Мусаннаф” номли машҳур асарлари ҳам бўлган.

 

Муҳаррамнинг 4-куни

Ҳижрий 1298-йил 4-муҳаррам куни мусулмон уламоларидан бири Саййид Али ибн Саййид Исмоил Мусавий Қазвиний вафот этди.

 

Муҳаррамнинг 5-куни

Ҳижрий 855-йил 5-муҳаррам (милодий 1451-йил 7-феврал)

Усмонлилар давлати султони Муродхон II вафот этди. Вафотидан сўнг ўғли Муҳаммад Фотиҳ салтанат тахтига ўтирди.

 

Муҳаррамнинг 6-куни

Ҳижрий 406-йил 6-муҳаррам (милодий 1015-йил 26-июн)

Аббосийлар давлатининг таниқли шоири Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Мусо Шариф Ризо вафот этди. Унинг насаби Жаъфар Содиққа бориб тақалади. Унинг шеърлари жуда кўп китобларда келтирилади. Жумладан «Наҳжул балоға» китобининг муқаддимасида муаллиф томонидан келтирилган.

05:41 / 27.06.2020
Аввалги мақола
Зулҳижжа ойининг16-куни
Кейинги мақола
Тарихда бугун
Жумадул-аввал ойининг 3 куни
Ҳижрий 13 йил, милодий 634 йил Фаластиндаги Рамла шаҳри яқинида Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу бошчилигидаги мусулмонлар қўшини билан Византияликлар ўртасида Ажнадайн жанги юз берди. Ҳижрий 827 йил...
16:19 / 24-октабрь Батафсил...
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 1 куни
Ҳижрий 297 йил, милодий 909-910 йиллар Мағрибда Фотимийлар давлати эълон қилинди. Ҳижрий 954 йил, милодий 1547 йил Султон Сулаймон Қонуний даврида Усмонлилар давлати билан Австрия қироли Фердин...
20:36 / 17-октабрь Батафсил...
Тарихда бугун
Муҳаррамнинг 1-6 кунлари
Муҳаррамнинг 1-куни Ҳижрий 1318-йил 1-муҳаррам куни Усмонлилар султони Абдулҳамид II Байтуллоҳни зиёрат қилувчи ҳожиларга хизмат қилиш ва сафар машаққатини енгиллатиш мақсадида темир йўл қуришга ам...
05:41 / 27.06.2020 Батафсил...
Тарихда бугун
Зулҳижжа ойининг16-куни
Ҳижрий 1089-йил 16-зулҳижжа (милодий 1679-йил 29-январ) Буюк тарихчи олимлардан бири Абдулҳай ибн Муҳаммад Акрий Ҳанбалий вафот этди. Бу зот Ҳанбалий фиқҳи алломларидан бири ҳисобланади. Унинг энг...
11:35 / 28.08.2018 Батафсил...