Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак терлари

5 йил аввал 2641 siyrat.uz

 

Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам  терласалар,  терлари  мушк-анбардан ҳам хушбўйроқ бўлар эди. Саҳобалар у зотнинг терларини олиб, атир

 

сифатида  ишлатишар  эди  ёхуд  табаррук  қилиб  истеъмол  қилишарди.  “Саҳиҳи

 

Муслим”да бу ҳақида ажойиб ривоят мавжуд:

 

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Сулаймнинг уйига кириб,

 

у  йўқ  пайтида  унинг  тўшагида  ухлаб  олар  эдилар.  Бир  куни  Расулуллоҳ

 

соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг  уйига келиб, тўшагида ухлаб ётган эдилар. У

 

уйига келганида унга:  “Тўшагингизда  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам

 

ухлаб  ётибдилар”,  дейилди.  У  кириб  қараса,  Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам  терлаб  ухлаб  ётар,  терлари  чарм  тўшакка  оқар  эди.  Умму  Сулайм

 

разийаллоҳу  анҳо  дарҳол  қутичасини  очиб,  терларни  сидириб,  шишачага  сола

 

бошлади.  Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам  чўчиб  уйғониб  кетдилар  ва

 

“Нима  қиляпсизлар,  эй  Умму  Сулайм?”,  дедилар.  Умму  Сулайм  разийаллоҳу

 

анҳо: “Болаларимиз учун терингизни  баракасини  умид  қиламиз, Ё Расулуллоҳ!”

 

деди.  Жавобига  Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам:  “Тўғри  қилдинг !”,

 

дедилар (Муслим, 4/2331).

 

Имом  Бухорий  раҳимаҳуллоҳ  Умму  Сулайм  разийаллоҳу  анҳонинг  ўғли

 

Анас ибн Молик разийаллоҳу анҳудан бундай ривоятни ёзиб қолдирганлар:

 

“Умму Сулайм разийаллоҳу анҳо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам

 

учун  тўшак  тўшаб  берган  эди.  Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  ва  саллам

 

кундузлари  ўша  тўшак  устида  ухлар  эдилар.  Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам ухлаб ётганларида,  у зотнинг терлари ва соч  толаларидан олган эдилар.

 

Уни бир шишачага тўплаган, сўнг уни атир  идишга солиб қўйган эдилар. Анас ибн

 

Молик  разийаллоҳу  анҳу  вафот  этаётганларида,  менга  ўша  шиша  идишдаги

 

муборак  тердан  ўз  ғусл сувларига  қўшишни  васият  қилгандилар.  Ғусл

 

қилдирилаётганида (васиятга биноан) ундан қўшилди” (Бухорий, 8/6281).

 




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ