Робиъул-аввал ойининг 21-куни
- Ҳижрий 580-йил 21-робиъул-аввал куни (милодий 1184-йил 2-июл) халифа Абу Яъқуб Юсуф қўмондонлигида «Муваҳҳид» жангчилари Андалуснинг «Шафтрайн» шаҳрини насронийлар ҳукмронлигидан озод қилдилар.
- Ҳижрий 923-йил 21-робиъул-аввал куни (милодий 1517-йил 13-апрел) Мамолик давлатининг охирги султонларидан бири султон Тумонбой қатл қилинди. Тумонбойнинг қатл қилиниши билан Мамолик давлати қулаб, Миср Усмонлилар ҳукмронлигига ўтди.
- Ҳижрий 1033-йил 21-робиъул-аввал куни (милодий 1624-йил 12-январ) Эрон Сафавийлари Бағдодни 3 ой қамал қилиб, Усмонлилар ҳукмронлигидан маҳрум қилди. Шундан сўнг Сафавийлар Бағдодни 15 йил мобайнида бошқарди.
- Ҳижрий 1255-йил 21-робиъул-аввал куни (милодий 1839-йил 3-июн) Хитой «Афюнга қарши уруш» шиори остида минглаб тонна афюнни ёқиш орқали байрам эълон қилди.

Симак ибн Ҳарб раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади:
حَدَّثَنَا أَبُو مُوسَى مُحَمَّدُ بْنُ الْمُثَنَّى، حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ جَعْفَرٍ، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ سِمَاكِ بْنِ حَرْبٍ، قَالَ: سَمِعْتُ جَابِرَ بْنَ سَمُرَةَ، يَقُولُ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم ضَلِيعَ الْفَمِ، أَشْكَلَ الْعَيْنِ، مَنْهُوسَ الْعَقِبِ
قَالَ شُعْبَةُ: قُلْتُ لِسِمَاكٍ: مَا ضَلِيعُ الْفَمِ ؟ قَالَ: عَظِيمُ الْفَمِ
قُلْتُ: مَا أَشْكَلُ الْعَيْنِ ؟ قَالَ: طَوِيلُ شِقِّ الْعَيْنِ
قُلْتُ: مَا مَنْهُوسُ الْعَقِبِ ؟ قَالَ: قَلِيلُ لَحْمِ الْعَقِبِ
«Жобир ибн Самуранинг шундай деяётганини эшитдим: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизлари кенг, кўзларида қизиллик бор эди. Товонлари эса озғин эди».
Шуъба деди: Симокга: «Оғизлари кенг», дегани нима?», дедим. У: «Оғизлари катта», деди. Мен: «Кўзларида қизиллик бор эди», дегани нима?», дедим. У: «Кўзларининг бир томони узун», деди. Мен: «Товонлари эса озғин эди» дегани нима?», дедим. У: «Товонларининг гўшти оз эди», деди.
Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
حَدَّثَنَا هَنَّادُ بْنُ السَّرِيِّ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْثَرُ بْنُ الْقَاسِمِ، عَنْ أَشْعَثَ يَعْنِي ابْنَ سَوَّارٍ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، عَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ، قَالَ: رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فِي لَيْلَةٍ إِضْحِيَانٍ، وَعَلَيْهِ حُلَّةٌ حَمْرَاءُ، فَجَعَلْتُ أَنْظُرُ إِلَيْهِ وَإِلَى الْقَمَرِ، فَلَهُوَ عِنْدِي أَحْسَنُ مِنَ الْقَمَرِ.
«Тунни ой жуда яхши ёритган кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У кишининг эгниларида қизил кийимлари бор эди. У кишига ва ойга қарадим. У киши менинг наздимда ойдан ҳам чиройли эдилар».
Абу Исҳоқ раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади:
حَدَّثَنَا سُفْيَانُ بْنُ وَكِيعٍ، حَدَّثَنَا حُمَيْدُ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ الرُّؤَاسِيُّ، عَنْ زُهَيْرٍ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، قَالَ: سَأَلَ رَجُلٌ الْبَرَاءَ بْنَ عَازِبٍ: أَكَانَ وَجْهُ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم مِثْلَ السَّيْفِ ؟ قَالَ: لا، بَلْ مِثْلَ الْقَمَرِ.
«Бир киши Бароъ ибн Озибдан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари қиличдай эдими?», деб сўради. Бароъ: «Йўқ. Ойдек эди», деди».
«Шамоил Муҳаммадий» китобидан.
Абдулазиз Усмон таржимаси