Саҳобалар

Абу Закариё Яҳё ибн Муоз Розий розияллоҳу анҳу

9 ой аввал 964 siyrat.uz

Абу Закариё Яҳё ибн Муоз Розий розияллоҳу анҳу — бу киши воизлик билан танилган. Ҳусайн воиз Кошифийга ўхшаб. Ҳаким-ўта ҳикматга бой бўлганлар. Ўткир жуда ҳам чуқур гапларни гапирганлар. Аллоҳ таоло ҳикмат берган кишилардан бўлганлар. Бу киши 258-йили вафот этган, яъни Бухорий билан замондош бўлганлар.

У киши айтган эканларки: «Сен нафсингдан фойда олмоқчи бўлсанг (Рибҳ деб сармояни устига қўшилган фойдага айтилади. Нафс бу сармоя, бундан фойда ҳосил қилиш керак), ўзинг учун нафсни банд қилишдек фойда келтира олмайсан».

Дарс, зикр ва телефон ёки ўртоқлар билан гаплашиб ўтириш, бирор нарса билан машғул бўлиш танлови бўлса, шулардан қайси бири сиз учун энг олдинга қўйишни билсангиз ва ҳар лаҳзада шу ишни қила олсангиз ҳақиқий фойдага эришасиз. Лекин барчаси жоиз деб авло бўлмаганига ўтсангиз, ютқазган бўласиз. Яҳё ибн Муозга Балҳда эканликларида «Ваъз қилиб беринг» дейишса, бойликни фақирликдан афзал эканлиги мавзусида ваъз қилибдилар. Бу ваъзларига 30 минг дирҳам беришибди. Барча нарсаларни афзал эканлиги нисбий бўлади, чунки Аллоҳ таоло айтади: «Бандаларимдан баъзиси бор, уни иймонини, уни қалбини фақат бойлик ислоҳ қилади, унга бойлик бераман. Бандаларимдан баъзилари бор, уларни қалбини, иймонини камбағалликдан бошқаси ислоҳ қилмайди, уни камбағал қиламан» деган ҳадис бор. Мана шу мазмундан келиб чиқиб гоҳида кимгадур бойлик ёки фақирлик афзал бўлади. Лекин инсон ерда яшаб унга муҳаббат қўйгани учун уни фақирлик ислоҳ қилади. Ҳатто саҳобалар «Фақирликда сабр осон бўлди, бойликда сабр қийин бўлди» дейишган. Шунинг учун «Аллоҳ таоло зоҳидларга кўпроқ бойлик беради, зуҳдни синаш учун» дейилади. Баъзилари «Зуҳд бойлик чақирадиган омил» дейишади. Кўпинча камбағаллик афзал кўрилади. Шунинг учун у киши бойликнинг афзал томонларини гапирганларида у ердаги бойларга ёқиб кетганидан 30 минг дирҳам беришибди. Машойиқлардан бир киши буни эшитиб «Ла барокаллоҳу-Аллоҳ шу пулда унга барака бермасин» деб дуо қилибди. Ҳалиги одамни дуоси қабул бўлганидан у киши Нишопурга борган пайти бир ўғри ўша пулни у кишидан ўғирлаб кетибди.

Айтган эканларки: «Ким ичида Аллоҳ таолога ҳиёнат қилса, ташқарида Аллоҳ уни шарманда қилади (Пардасини йиртади яъни гуноҳ қилиб юрганда ёпилиб турган парда йиртилади)».

Банда қалбида Аллоҳ таолога ваъда беради, кейин уни бузади ёки ташқарида солиҳ кўриниб, ичкарида бошқа ишни қилади.

Айтган эканларки: «Киши зоҳидликни ҳақиқатига етолмайди токи унда учта хислат бўлмагунча:

1. Алоқасиз амал. Яъни, Аллоҳ таолога бандалик билан амал қилади. Масалан имом бўлгани учун намоз ўқимайди ёки шогирдлар йиғиш учун дарс ўтмайди, Аллоҳдан бошқага алоқасиз бўлган, ҳатто ўзини нафсини алоқаси бўлмаган амал, соф убудият.

2. Таъмасиз сўз. Бирон нарсани умид қилмасдан сўзлайди. Яхши гап гапириб одамларга ёқаман, мухлис орттираман деб ҳам ўйламайди. Нафси учун натижа умид қилмасдан гапиради.

3. Раҳбарликсиз, азизлик. Риёзатлик азизлик, раҳбар бўлмасдан ўзини азиз ҳис қилади, яъни Аллоҳнинг азизлиги билан.

Айтган эканларки: «Маърифат аҳллари Аллоҳни ердаги ёввойиларидур, ҳеч кимга ўрганиша олмайди. Зоҳидлар дунёдаги ғариблардур, орифлар охиратда ғариб бўладилар».

«Ориф ким?» деб сўрашганда, «Ориф доим Аллоҳ билан, Аллоҳдан  бошқадан узилган».

«Ким ақлини яхши ишлатмаса, Роббига яхши ибодат қилолмайди». Ҳар бир вақтда энг афзал вақтни топиш учун ҳам ақл керак. Ибодатда нафсни иллатларини топиш учун ҳам ақл керак. Одам Аллоҳга ибодат қиляпман деб бандаларга сиғиниб кетади. Бир инсонни тарафини олиб бошқасига қарши урушадиганлар, бандага сиғинадиган кимсалар бўлади. Ақли бўлмагандан кейин қайси бирини гапи ҳақ ёки ботил эканини билмайди.

 

Имом Қушайрий раҳматуллоҳи алайҳнинг «Қушайрий рисоласи» китоби асосида тайёрланди.

Юсуфўжа Таиров ибн Аббос Тошкандий.

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 18 июлдаги 03-07/5850-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ