27 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 27-куни

  • Ҳижрий 469-йил 27-робиъул-аввал куни (милодий 1076-йил 30-октябр) Андалуснинг энг буюк тарихчиси ва “Ал-муқтабис мин анба аҳлил-андалус”, “Ал-матин” китоби муаллифи Абу Марвон ибн Ҳайён ибн Халаф ибн Ҳусайн вафот этди.
  • Ҳижрий  699-йил 27-робиъул-аввал куни (милодий 1299-йил 22-декабр) Илхония давлати султони Маҳмуд Ғозон билан Мамолик давлати султони Носир Қоловон ўртасида Ҳимснинг шарқий қисми “Маржул-муруж” деган жойда жанг бўлиб ўтди. Бу жангда Ғозон жангчиларининг қўли баланд келди ва сон жиҳатдан кўплиги сабаб, султон Носир жангчиларини ер тишлатди.
  • Ҳижрий 1304-йил 27-робиъул-аввал куни (милодий 1886-йил 25-декабр) Мисрда катта ислоҳотлар олиб борган, хусусан аёлларнинг исломий таълим тарбиясига катта ҳисса қўшган ёзувчи адабиётшунос олима Малик Ҳафний Носиф хоним таваллуд топди.


Масжиди набавий кенгайтирилмоқда

Саудия Арабистони подшоҳи Абдуллоҳ ибн Абдулазиз Оли Сауд Мадинаи мунавварадаги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларида энг катта кенгайтириш ишларини амалга оширишни буюрди. Бу қарорни молия вазири доктор Иброҳим ибн Абдулазиз Ассоф эълон қилди ва икки Ҳарам ходимининг Ислом ва мусулмонлар хизмати учун қилаётган ҳаракатлари натижаси эканини таъкидлади. Бу хизматларининг охиргиси Макка Ҳарамининг кенгайтирилиши эди. Бу кенгайтириш ишлари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари зиёратчилари учун анча енгилликлар туғдиради.

Доктор Иброҳим ибн Абдулазиз Ассофнинг Саудия ахборот агентлигига берган баёнига кўра, «Шоҳ Абдуллоҳ ибн Абдулазизнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларини кенгайтириш лойиҳаси» уч босқич орқали амалга оширилади. Биринчи босқичдан сўнг масжид ўз ичига 800 минг намозхонни сиғдиради. Иккинчи ва учинчи босқичда эса, Ҳарамнинг шарқий ва ғарбий қисмлари кенгайтирилади ва шундан сўнг масжид кўшимча яна 800 минг намозхонни сиғдира олади. Сўзига қўшимча қилган ҳолда ушбу лойиҳа икки Ҳарам ходимининг буюрган бошқа лойиҳаларига қўшимча ҳолда эканини айтиб ўтди. Бу лойиҳалардан кўзланган мақсад ҳожилар, умра зиёрати ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари зиёратига келганларга енгиллик яратиб бериш, Макка Ҳарами, Сафо ва Марва орасидаги юриш жойлари, тош отиш жойидаги кўприк, Маккадаги қурилиш ишлари, икки Ҳарам орасидаги поезд ва Жидда шаҳридаги «Шоҳ Абдулазиз» халқаро аэропорти лойиҳалари мазкур эзгу ишлар жумласидан эканини ҳам таъкидлади.  

Манба: alarabiya.net Муҳаммад Али таржимаси

01:15 / 27.06.2020
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Янгиликлар
Таъзия
                                                                                                                                                                                                       ...
09:26 / 03.09.2016 Батафсил...
Янгиликлар
«Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида сўзлаб беринг»
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим   Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Бизни Ўзининг охирги Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан қилган ва «Батаҳқиқ, сизлар учун – Алло...
12:24 / 21.11.2015 Батафсил...
Янгиликлар
Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
[gallery link="file" ids="4829,4830,4831,4832,4833,4834,4835,4836,4837,4838,4839,4840,4841,4842,4843,4844"]                    Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Роббимиз Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар...
09:00 / 23.07.2015 Батафсил...
Янгиликлар
Islom.uz порталида «Кифоя» ва «Зикр аҳлидан сўранг» китобларининг тақдимотлари бўлиб ўтди
     Бугун фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ  Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг қаламларига мансуб  «Кифоя» ва «Зикр аҳлидан сўранг» китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Аллоҳ таолодан хайр-барака сўраган ҳо...
22:12 / 26.06.2020 Батафсил...