Уламолар

Имом Суҳайлий

3 йил аввал 3123 siyrat.uz

    «Ар-ровзул унф фи шарҳис сийратин набавия ли Ибн Ҳишом» асари муаллифи имом, ҳофиз, луғат ва сийрат илмининг билимдони бўлмиш бу зотнинг тўлиқ исми Абу Зайд Абдураҳмон ибн Абдуллоҳ ибн Аҳмад Суҳайлий бўлиб, ҳижрий 508 йил Андалуснинг катта шаҳарларидан бири Малақа (ҳозирги Испаниянинг Малага шаҳри) яқинидаги Суҳайл қишлоғида таваллуд топган. Ёшликдан турли фанларни чуқур ўрганиб, нақлий ва ақлий билимларни эгаллаган. Қироат илмини Сулаймон ибн Яҳёдан олади. Кейинчалик моликий мазҳабининг етук олими ва жуда кўп китоблар ёзган қози Абу Бакр ибн ал-Арабийдан ҳамда аллома Шурайҳ ибн Муҳаммад ва  Абу Абдуллоҳ ибн Нажоҳ Заҳабий каби олимлардан турли фанлар бўйича таълим олган. Ўз навбатида, Абу Муҳаммад Қуртубий,  Абул Ҳусайн ибн Сирож ва Абу Муҳаммад ибн Атийя каби шогирдларни ҳам тарбиялайди. Кўпчилик тарожим (таржимаи ҳоллар илми) уламоларининг таъкидлашларича, Абдураҳмон Суҳайлий ўн етти ёшида кўзи кўр бўлиб қолади. Лекин шунга қарамай, қироат, ҳадис, наҳв ва сийрат илмларида етук олим бўлиб етишади. Унинг  бизгача етиб келган қасида ва муножотлари шеърият борасида ҳам катта истеъдод соҳиби бўлганига далолат қилади.

    Машҳур китоблари: Абдураҳмон Суҳайлий қироат, наҳв, тарих ва ақоид фанлари бўйича кўплаб нодир асарлар таълиф қилган. Улардан сийрат бобида ёзилган «Ар-ровзул унф фи шарҳис сийратин набавия ли Ибн Ҳишом» номли китоби жуда машҳур. Олимнинг бундан ташқари қуйидаги асарлари ҳам мавжуд: 1.«Ат-таъриф вал иълом фима абҳама фил Қуръони минал асмои вал аълом». 2.«Натоижул фикар». 3.«Ал-қасийдатул айния». 4.«Масъалату руъятиллаҳи фил маном». 5.«Китабу шарҳи аятил васийя». 6.«Масъалату руъятин набиййи фил маном». 7.«Ал-ийзоҳ ват табйин лима абҳама мин тафсирил Китабил мубин» ва бошқалар. Олим ҳижрий 581 йил, 25 шаъбон, пайшанба куни Марокашда вафот этган.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Видеолар
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (10-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
2397
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (9-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
2321
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (8-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
2903
Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ