Қусайнинг ўз ўрнига ўғли Абдуддорни қўйиши

3 йил аввал 1803 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Қусай улғайиб, ёши бир жойга бориб қолганида ўғилларидан Абдуддор навқирон йигит, Абдуманоф эса қариб қолганди. Абдулуззо ва Абдлар эса ҳали ёш эди. Қусай Абдуддорни ҳузурига чорлаб: «Ўғлим, Аллоҳга қасамки, мен сени қавмимга бошлиқ қилиб тайинлайман. Улар орасида ёши сендан улуғлар ҳам Каъбага сендан олдин кира олмайдилар. Қурайшнинг уруш байроқлари сенинг қўлинг билан боғланажак. Маккадаги бирор кимса сенинг сувингдан ташқари сув ичолмас ва ҳаж мавсумидаги ҳожилар сенинг таомингни еб меҳмон бўладилар ҳамда Қурайшнинг ҳар бир иши сенинг уйингда ҳал қилинажак», – деди. Сўнг шу ўғлига ўзининг «Дор ан-надва»сини берди ва ал-ҳижоба (каъбани ўраш), ал-ливо (байроқ боғлаш), ас-сиқоя (ҳожиларни суғориш) ва ар-рафода (ҳожиларнинг қорнини тўйдириш)ларни ҳам унга топширди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ