Ҳалиманинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни оналарига қайтариб олиб келиши

1 ўн йил аввал 1712 siyrat.uz

Ҳалима деди: «Шундан сўнг эрим менга: «Эй Ҳалима, мен бу болага бирор нарса бўлишидан қўрқаман. Яхшиси, уни ўз оиласига қайтарайлик», – деди. Шу воқеадан кейин уни онасига олиб бордик. Онаси: «Ҳа, бировнинг боласига меҳрибон одам, сизга нима бўлди, ахир унинг ҳузурингизда қолишини жуда истар эдингиз-ку?» – деди. Мен эса: «Фарзандингизни вояга етказиб, зиммамдаги вазифамни адо этиб бўлдим. Энди бу гўдакка бирор нарса бўлмаса, деб қўрқаман. Шунинг учун уни ўзингизга олиб келдим», – дедим. Онаси эса: «Нима гап ўзи? Менга ростини сўзланг», – деб туриб олди. Мен охири онасига бўлган воқеани айтиб беришга мажбур бўлдим. Шунда онаси: «Унга жин-шайтонларнинг ёмонлик қилишидан қўрқдингизми?» – деди. Мен: «Ҳа, шундай», – дедим. Онаси шунда: «Йўқ, сиз асло қўрқманг, Аллоҳга қасамки, шайтон бу фарзандимга асло зарар етказа олмайди. Чунки унинг келажаги улуғдир, сизга бунинг сабабини айтиб берайми?» – деди. Мен: «Ҳа, айтиб беринг», – дедим. У: «Мен бу боламга ҳомиладор бўлган вақтимда ичимдан бир нур чиқдики, унинг ёруғлигидан ҳатто Шомдаги Бусро қасрлари ҳам кўриниб кетди. Ҳомиладорлик вақтимда ўзимни жуда енгил ҳис қилардим. У туғилган вақтида икки қўлини ерга қўйиб, бошини осмон сари юқори кўтарган ҳолда туғилди ва менга ғоибдан: «Уни хотиржам ҳолда дунёга келтир ва ўзингни яхши ҳис қил», – деган овоз эшитилди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ