Ҳорисанинг ўғли Зайддан айрилгач айтган шеъри ва уни қайтаришларини сўраб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиши

3 йил аввал 1793 siyrat.uz

Отаси Ҳориса Зайдни йўқотиб қўйгач, қаттиқ қайғуга чўмди ва йиғлаб шундай шеър айтди:

Зайддан айрилиб йиғладим, унинг не қилганин билмадим,

Тирикмикан истасам, ё ажал унга етганмикан.

Аллоҳга қасам, билмайман, сўроқлайман,

Мендан кейин сени текислик бағрига олдими ёки тоғ?

Қани эди билсам, бир куни келармикансан,

Татирди дунёга агар бағримга қайтсанг.

Қуёш чиқса, менга уни эслатар,

Яна ботса, ёди хаёлим чулғар.

Шамоллар турса, хотирин қўзғотар,

Оҳ, на қадар узун, зўр қайғу бошимга тушди.

Ер юзида тинмайин қидираман,

То туя чарчамагунча мен қидириб айланишдан толмайман.

Ҳаётим борича, то ўлим келмагунча қидираман,

Ҳар қандай одам, гарчи орзуси алдаса ҳам, дунёдан кетур.

Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларидаги ўғли Зайднинг олдига келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайдга: «Агар истасанг, мен билан қол, ис­тасанг, отанг билан кет», – дедилар. шунда у: «Мен сиз билан қоламан», – деб Пайғамбар бўлгунларига қадар ҳам ҳузурларида қолиб,    у    Зотга иймон келтириб, мусулмон бўлди ва бирга намоз ўқиди. Аллоҳ «Уларни оталари номи билан чақиринглар»98 оятини нозил қилгач, у «Мен Ҳорисанинг ўғли Зайдман», – деди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ