Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари билан бирга намоз ўқиш учун дараларга чиқиб кетишлари

3 йил аввал 1723 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи  васалламнинг асҳоблари намоз ўқишмоқчи бўлишганда дараларга чиқиб кетишар ва ибодатларини ўз қавмларидан сир тутишарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир гуруҳ саҳобалари, улар ичида Саъд ибн абу Ваққос ҳам бўлиб, Макка дараларидан бирида намоз ўқиб туришганида кутилмаганда бир гуруҳ мушриклар келиб қолишди. Мушриклар уларнинг бу ишларига қарши чиқиб, қилаётган ишларини айблай бошлашди. натижада орада катта жанжал чиқди. Шунда Саъд ибн абу Ваққос ўша куни туянинг жағ суяги билан мушриклардан бирининг бошини ёриб қўйди. Бу Ислом йўлида тўкилган биринчи қон эди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ