Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Толиб орасида бўлиб ўтган гап-сўзлар

3 йил аввал 1978 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Яъқуб ибн Утба ибн ал-Муғира ибн ал-Ахнас ўзига ривоят қилинганларни менга шундай нақл этди: қурайшликлар Абу Толибга юқоридаги гапларни айтиб бўлишгач, Абу Толиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга одам юбориб олдига чақирди ва: «Эй жияним! Қавминг олдимга келиб, менга (юқорида зикр этилган гапларни) шундай-шундай дейишди. Менга ҳам, ўзингга ҳам раҳм қил. Тоқатим етмай­диган ишларни менга юклама», – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хаёлларидан амакилари у Зотни хорлаб, мушриклар қўлига топшириб қўйиши ҳамда бу ишда ёрдам бериш ва ёнларида туриш­га кучи етмаслиги борасида бир тўхтамга келгани ҳақида ўй-фикр ўтди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй амакижон! Аллоҳга қасамки, бу ишдан воз кечишим учун қуёшни ўнг қўлимга, ойни эса чап қўлимга қўйсалар ҳам, токи Аллоҳ бу ишда муваффақият бермагунча ёки бу йўлда ўлмагунимча ундан воз кечмайман», – деб йиғлаб юбордилар. Ўринларидан туриб кетаётганларида Абу Толиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарата: «Эй жияним, менга қара», – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга юзланган эдилар: «Эй биродаримнинг ўғли, бориб, истаганингни гапиравер. Аллоҳга қасамки, сени ҳеч нарса эвазига бериб қўймайман», – деди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ