Абу Бакр озод қилган кишилар

3 йил аввал 4901 siyrat.uz

Абу Бакр Мадинага ҳижрат қилишдан олдин Билолни қўшганда етти нафар қулни озод қилганди. Билол шуларнинг еттинчиси эди. Улар: Омир ибн Фуҳайра, у Бадр ва Уҳудда қатнашган ва «Маъу­на қудуғи»143 куни шаҳид этилган эди; Убайс ва Зинниранинг она­си, Абу Бакр уни озод қилганида, унинг кўзига шикаст етди. Шунда қурайшликлар: «Унинг кўзини ал-Лот ва ал-Уззо кўр қилди», – де-йишди. Аёл эса: «Ёлғон айтяптилар, Аллоҳнинг уйига қасамки,

ал-Лот ва ал-Уззо зарар ҳам, фойда ҳам етказа олмайди», – деди. Шунда Аллоҳ унинг кўзини қайтарди.

Абу Бакр Наҳдийя ва унинг қизини ҳам озод қилди. Улар Бани

Абдуддор уруғидан бўлган бир аёлнинг чўриси эдилар. Уларнинг

ёнидан Абу Бакр ўтиб қолди. Бекалари уларни ун тортишга юборар экан, «Мен сизларни ҳеч қачон озод қилмайман!» – деб қасам ичарди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Эй фалончининг онаси, қасамингдан қайт!» – деди. У: «Сен қайт қасамингдан, уларни сен буздинг, энди ўзинг озод қил!» – деди. Абу Бакр: «Уларнинг нархи қанча?» – деб сўради. У: «Шунча, шунча», – деди. Абу Бакр: «Мен уларни сотиб олдим ва улар озоддир», – деди. (Чўриларга:) «Сизлар унини ўзига қайтаринг!»– деди. Улар: «Эй Абу Бакр, биз бу ишни битириб, сўнг унини қайтармайликми?» – деб сўрашди. Абу Бакр: «Агар шуни хоҳласангиз, шундай бўлсин», – деди.

Абу Бакр Бану Адий ибн Каъб маҳалласидаги Бани Муаммилнинг чўриси ёнидан ҳам ўтиб қолди. У муслима эди. Ўша вақтда мушрик бўлган Умар ибн ал-Хаттоб чўрини Исломдан қайтариш учун азоблаб, ураётган эди. Умар чарчаганида: «Мен сендан узр сўрайман, чар­чаганим учунгина сени тарк этяпман», – дерди. Шунда чўри: «Аллоҳ ҳам сенга шундай қилсин», – дерди. Абу Бакр уни сотиб олиб, озод қилди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ