Азобланганларнинг фитнага тушишлари
1 ўн йил аввал 1743 siyrat.uz
Ибн Исҳоқ: менга Ҳаким ибн Жубайр Саид ибн Жубайрдан ривоят қилиб, деди: «Мен Абдуллоҳ ибн Аббосдан сўрадим: «Мушриккларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига берган азоблари динларини тарк этишларига узр бўладиган даражага етармиди?». У: «Ҳа, Аллоҳга қасамки, улар бирортасини уриб, оч-ташна қолдирадиган бўлсалар, қийноқнинг оғирлигидан ҳатто ўтиришга ҳам мажоли қолмас эди. охири мушриклар фитнали саволларини бериб, «Аллоҳ эмас, Лоту Уззо сенинг худойинг, шундайми?!» – дер эдилар. У эса: «Ҳа», – дерди. Ҳатто қийноқдаги мусулмонларнинг ёнларидан бирор қўнғиз ўтиб қолса, унга: «Сенинг худойинг Аллоҳ эмас, мана шу қўнғиз, шундайми?!» – десалар, азобнинг ғоят оғирлигидан жонини қутқариш учун «Ҳа» дерди.
Аввалги мақола
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор дейилган...
Кейинги мақола
Ҳишомнинг мусулмон бўлган укасини қатл этишлари учун Қурайшга топширишдан бош тортиши
Мавзуга оид мақолалар