Нажошийни сотиб олган савдогарнинг ҳикояси

3 йил аввал 1747 siyrat.uz

Нажошийни сотганлар олдига ҳалиги савдогар келиб: «Менга

молимни қайтариб беринг ёки мен бу хусусда подшоҳга арз қила-ман», – деди. Улар: «Сенга ҳеч нарса бермаймиз», – дейишди. У эса: «Ундай бўлса, Аллоҳга қасамки, подшоҳ билан гаплашаман», – деди. Шунда ҳабашлар: «Бундай қила кўрма!» – дейишди. У Нажоший қаршисига келиб ўтирди ва: «Эй подшоҳ, мен бозорда бир қавмдан олти юз дирҳамга бир қул сотиб олгандим. Улар менга қулни бериб, пулини олишган эди. Қулни олиб кетдим. Кейин улар мени қувиб бориб, қулимни тортиб олишди, пулимни эса қайтариб беришмади», – деди. Шунда Нажоший ҳабашларга: «Унга ё пулини беринглар, ёки у қулини қўлидан тутиб хоҳлаган томонга кетсин», – деди. Улар: «Унга пулини қайтарамиз», – дейишди.

Умму Салама: «Шунинг учун нажоший: «Аллоҳ менга тахтим­ни қайтариб берганида мендан пора олмаган эди, энди мен қандай қилиб бу ишда пора олайин. Аллоҳ мен ҳақимда одамларнинг айт-ганини қилмадики, мен Аллоҳ ҳақида одамларнинг айтганини қилсам», – деган эди. Бу нажошийнинг ўз динида мустаҳкамлигининг намунаси ва чиқарган биринчи адолатли ҳукми эди.

Ибн Исҳоқ: менга Язид ибн Румон Урва ибн аз-Зубайрдан, у

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилишича, Оиша розияллоҳу анҳо: «Айтишларича, Нажо­ший вафот этганида, унинг қабридан нур чиқиб турганини кўришар экан», – деди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ