Убайда ибн Ҳорис бошчилигида қўшин юбориш (Пайғамбар алайҳиссалом тиккан илк байроқ)
3 йил аввал 2026 siyrat.uz
Ибн Исҳоқ: бу орада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Убайда ибн Ҳорис ибн Мутталиб ибн Абдуманоф ибн Қусайни олтмиш ёки саксон кишилик муҳожирлардан иборат отлиқ қўшинга бош қилиб юбордилар. Булар орасида бирорта ҳам ансор йўқ эди. Улар Ҳижоздаги Мурра тоғи қуйисидаги қудуққа етишгач, у ерда қурайшликлардан катта гуруҳга дуч келдилар. Улар ўртасида ҳеч қандай уруш бўлмади. Шу куни фақат Саъд ибн Абу Ваққосгина камондан ўқ отган эди. Исломда отилган биринчи ўқ мана шу бўлди.
Аввалги мақола
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор дейилган...
Кейинги мақола
Мушриклардан мусулмонларга қочиб ўтганлар
Мавзуга оид мақолалар