Ал-Ушайрага йўл

3 йил аввал 1722 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Бани Динор довони бўйлаб юриб, сўнг Файфо ал-Хаборга бордилар ва ибн Азҳар водийсидаги «Зот ас-соқ» (танаси йўғон) деб номланган дарахт тагида қўним топдилар. У ерда на­моз ўқидилар. Дарахт остида дастурхон ёзилиб, у ерда барчалари овқатландилар. Бу ердаги ал-Бурма ўчоғининг ўрни жуда машҳур. Унга ал-Муштариб деб номланган қудуқдан сув олиб келинган. сўнг юришда давом этдилар: одамлар чап тарафларида қолди ва «Абдуллоҳ сўқмоғи» деб номланган йўл бўйлаб кетдилар. У бугунги кунда ҳам шундай номланади. Кейин чапга бурилиб, пастга қараб юрдилар-да, Ялайл деган жойга тушиб бордилар. Ўз жамоалари ва Дабуъадаги жамоа билан шу ерда қўндилар, Дабуъа қудуғидан сув ичдилар. сўнг Малал яланглигига қараб юриб, ал-Ямомнинг йўлига чиқдилар. Сўнг тўғри йўл бўйлаб Янбуънинг ички томонидаги ал-Ушайрага тушди­лар. У ерда жумодул-уло ва жумадул-охирдан бир неча кун туриб, Бани Мудлиж ҳамда уларнинг иттифоқдошлари билан бир-бирларига уруш қилмасликка келишиб, ҳеч қандай душманга дуч келмай Мади­нага қайтиб келишди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ