Абдуллоҳ ибн Жаҳшнинг қилган иши хусусида оят нозил бўлиши ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иқрор бўлишлари

1 ўн йил аввал 1727 siyrat.uz

Одамлар бу ҳақда ошириб юборишгач, Аллоҳ Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламга «Сиздaн «шaҳри ҳaрoм»дa жaнг қилиш (ҳукми) ҳaқидa сўрaйдилaр. Aйтинг: «Ундa жaнг қилиш кaттa гунoҳдир. (Лeкин  oдaмлaрни) Aллoҳ йўлидaн қaйтaриш, унгa куфр кeлтириш вa (ҳoжилaрни) мaсжиди ҳaрoмдaн тўсиш ҳaмдa aҳoлисини қувиб чиқaриш Aллoҳ нaздидa янa ҳaм кaттaрoқ гунoҳдир (яъни сиз­лар агар уларни уруш ҳаром қилинган ойда ўлдирган бўлсангиз, улар куфр келтирганлари етмагандай, сизларни Аллоҳ йўлидан ва «Масжи­ди ҳаромдан тўсмоқдалар, сизларни у ердан чиқариб юбормоқдалар, ваҳоланки, сизлар у ернинг аҳлисизлар. Бу ишлари сизларнинг қилган ишларингиздан каттароқ), фитнa қoтилликдaн ҳaм кaттaрoқ (гунoҳ)дир (яъни улар мусулмонларни куфрга қайтариш учун динларига фитна солдилар, бу нарса Аллоҳнинг наздида одам ўлдиришдан ҳам каттароқ). «Улaр имкoн тoпсaлaр, тo динингиздaн қaйтaрмaгунчa, сизлaр билaн жaнг қилaвeрaдилaр...»401

Аллоҳ таоло бу ҳақда оят нозил қилиб, мусулмонлардан ғамларини кетказгач, расулуллоҳ (с.а.в.) карвон ва асирларни олдилар. Қурайшликлар Усмон ибн абдуллоҳ ва ҳакам ибн кайсонларни озод қилиб олиш учун фидя юборишди. расулуллоҳ (с.а.в.): «биз­нинг одамларимиз келмагунича – яъни, саъд ибн абу Ваққос ва Утба ибн Ғазвон – уларни озод қилмаймиз, биз асҳобларимизга ёмонлик қилишингиздан хавотир оляпмиз, агар уларни ўлдирсаларингиз, биз ҳам буларни ўлдирамиз», – дедилар. сўнг саъд ва Утба келдилар, Расулуллоҳ (с.а.в.) фидя олиб асирларни озод қилдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ