Бадрга қолган йўл

3 йил аввал 1807 siyrat.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Равҳонинг қудуғи жойлашган Сажсажда қўним топдилар. Сўнгра у ердан жўнаб Мунсарифга етганларида Макканинг йўлини чап тарафда қолдириб, ўнг томондан Бадрга бориш учун Но­зияга қараб юрдилар, у ерда Нозия билан Сафро довони ўртасидаги Раҳқон деган водийни кесиб ўтдилар. Сўнг довонга кўтарилдилар, кейин у ердан тушаётиб Сафрога яқин қолганларида Бани Соида­нинг иттифоқдоши Басбас ибн ал-Жуҳаний ва Бани Нажжорнинг иттифоқдоши Адий ибн Абу Зағбо ал-Жуҳанийни Абу Суфён ибн Ҳарб ва бошқалар ҳақида хабар топиб келиш учун Бадрга юбордилар. Уларни жўнатиб, ўзлари ҳам юришда давом этдилар, Сафрога402 ет­ганларида у ердаги аҳолидан иккала тоғнинг номи ҳақида сўрадилар. Улар: «Буниси Мусаллаҳ (қуролланган), буниси Муриъ (ёзилувчи, ичини бўшатувчи, нажас) деб номланади», – дейишди. Сўнг улар­нинг аҳолиси ҳақида сўраган эдилар, Бани Ғифорнинг икки уруғи Бани Нор (олов уруғи) ва Бани Ҳуроқ (пилик уруғи) эканлигини айтишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки тоғ ва аҳолисининг номини ёмон­ликка йўйган ҳолда у ердан ўтишни маъқул кўрмадилар. Сўнг тоғни ва Сафрони чап томонда қолдириб, ўнг тараф билан Зафрон деган водийни кесиб ўтдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ