Уламолар

Имом Термизий

3 йил аввал 8106 siyrat.uz

«Аш-шамоилул Муҳаммадия» асари муаллифи

Буюк ватандошимиз имом Абу Ийсо Муҳаммад ибн Ийсо ибн Савра ибн Мусо Суламий Термизий ҳижрий 209 (милодий 824) йилда Термиз яқинидаги Буғ қишлоғида таваллуд топган. Имом Термизий 20 ёшда Хуросон шайхларидан Исҳоқ ибн Роҳавайҳ Марвазий каби олимлардан таълим олади. 25 ёшида Ироқнинг  Басра шаҳрига, сўнг Ҳижозга бориб таълимини давом эттиради. У Абдуллоҳ ибн Муовия Жумаҳий, Али ибн Ҳужр Марвазий, Сувайд ибн Наср Марвазий, Қутайба ибн Саид Сақафий ва бошқалардан ҳадис ривоят қилади. 20 йил давомида ўзга юртларда ҳадисларни ўрганиб, Термизга ҳижрий 250 (мелодий 864) йилда қайтиб келади. Имом Бухорий билан ҳижрий 250 йили Нишопурда учрашиб, ҳадис ва унга тааллуқли илмларни ўрганиб, у зот қўлларида камол топади. Имом Бухорий Термизийга қарата: «Сен мендан фойда олганингдан кўра мен сендан кўпроқ фойда олдим» деган эдилар. Имом Термизийнинг шогирдларидан бири Абу Аҳмад Ҳоким ўз устози ҳақида: «Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий вафот этганларидан кейин Хуросонда илм, ҳифз, зуҳд ва тақво бобида Абу Ийсо Термизийдек бирор киши топилмас эди» деган.

Китоблари: Ҳижрий учинчи аср ҳадис илмларида буюк юксалиш даври бўлган бир пайтда Имом Термизий Ислом оламида олти энг машҳур ҳадис тўпламларидан бири «Ал-жомеъус саҳиҳ» китобини таълиф этган. Имомнинг бундан бошқа қуйидаги асарлари ҳам машҳур: «Аш-шамоилул Муҳаммадия»; «Китобуз зуҳд»; «Китобут тарих»; «Асмоус саҳоба»; «Ал-асмо вал куно»; «Ал-илал». Имом Термизий вафотидан икки йил олдин кўзи ожиз бўлиб қолади ва ҳижрий 279 (мелодий 892) йили Термизда вафот этади. Аллоҳ таоло Имом Термизийни Ўз раҳматига олсин ва бизларни ҳам у зот даражаларига етказсин.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Видеолар
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (10-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
2379
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (9-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
2305
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (8-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
2872
Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ