Қурайшликлар азиятининг кучайиши

1 ўн йил аввал 1910 siyrat.uz

Қурайшликлар Расулуллоҳга озор етказишда турли услубларни қўллашар эди. Ҳар турли ёмонликларни қилишар, қариндошчилик, яқинлик муносабатларини  назар-писанд қилмас, инсонлик чегарасидан чиқиб кетишганди. Бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбада намоз ўқир эдилар. Бир гуруҳ қурайшликлар атрофларини ўраб олдилар. Шу вақт Уқба ибн Муайд келди. Кўлида сўйилган туянинг қорни бор эди. Уни ахлати билан бирга Расулуллоҳнинг муборак устиларига отди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларини саждадан кўтара олмай қолдилар. Қизлари Фотима онамиз келиб, у ахлат тўла туя қорнини оталарининг устидан олиб отдилар. Ҳам Фотима, ҳам  Расулуллоҳ бу ишнинг қилган Уқбани дуои бад қилдилар... Яна бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбада намоз ўқир эканлар, Уқба ибн Муайд келди. Расулуллоҳнинг кийимларини бўйинларига ўради ва шиддат билан сиқа бошлади. Ҳазрати Абу Бакр Уқбани елкасидан тортиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан узоқлаштиришга ҳаракат қилиб шундай деди: —«Роббим Аллоҳдир», дегани учун бу инсонни ўлдирмоқчимисан?



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ