Ҳазрати Ҳамзанинг мусулмон бўлиши

3 йил аввал 2063 siyrat.uz

Бир кун Сафо тепалигининг ёнида Абу Жаҳл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи  билан учрашиб қолди. Абу Жаҳл Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни сўкди. Расулуллоҳ у билан гаплашмадилар. У ҳам Расулуллоҳнинг ёқаларини қўйиб юбориб кетди. Бир оздан сўнг овдан қайтган, елкаларига камонини осган ҳазрати Ҳамза келиб қолди. У Қурайшнинг энг жасоратли ва энг жанжалкаш кишиларидан бири эди. Абдуллоҳ ибн Жудонинг жорияси Ҳамзага Расулуллоҳнинг бошидан кечган хабарни етказди. Ҳамза жуда ҳам ғазабланди. Каъбага қараб кетди. Абу Жаҳлни бир жамоа ичда ўтирган ҳолида топди. Унинг устига бостириб бориб, рўпарасида тўхтади. Ёйини чиқариб Абу Жаҳлнинг бошига урди. Боши ёрилиб каттагина ёриқ ҳосил бўлди. Ҳамза бунга эътибор ҳам қилмай шундай деди: Мен унинг динида бўлганим ҳолда, сен қандай уни ҳақорат қилдинг? У нима деса, мен ҳам айнан унинг айтганини айтаман! Абу Жаҳл жим бўлиб қолди... Ҳазрати Ҳамза мусулмон бўлган эди. Шундай баҳодир кишининг мусулмон бўлишилиги қурайшлик мушрикларни ортиқча ранжитиб, безовта қилган эди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ