Қурайшнинг таъқиби

1 ўн йил аввал 1769 siyrat.uz

Қурайшликлар саҳобаларнинг Ҳабашистонга жойлашганларини эшитгач, Абдуллоҳ ибн Абу Рабиъа билан Амр ибн Оссни элчи қилиб, Нажошийнинг ҳузурига юборишди. Улар билан бирга Нажоший ва арконларига ҳадялар ҳам бериб юборишди. Юборган бу ҳадялари Макканинг энг нодир ва қимматбаҳо молларидан иборат эди. Нажошийнинг ҳузурига борганларида унинг арконлари ҳадялардан мамнун бўлди. Подшоҳ ҳузурида шундай дедилар: —Ўлкангизга биздан баъзи бир ақли пастлар илтижо этганлари маълум. Ўз қавмларининг динларидан юз ўгирганлар сизнинг динингизга ҳам кирмайдилар. Янги бир динни ижод қилганлар. На сиз, на биз бу динни биламиз! Қавмларининг ашрофи, оталари, амакилари ва оилалари иккимизни элчи қилиб сизга юборди. Уларни қайтариб беришга лутф айласалар. Чунки яқинлари уларни яхши биладилар. Подшоҳнинг ёнидаги аёнлари шундай дейишди: —Эй подшоҳ ҳазратлари! Бу икки элчи тўғри айтяпти. Уларни бу элчиларга бериб юборинг. Нажоший бу таклифга аччиқланди ва уларнинг гапларини эътиборга олмай, ўзига ва ўлкасига паноҳ тилаб келганларни қайтаришликка рози бўлмади. Мусулмонларни ҳузурига чақиртириб шундай деди: —Қавмингиздан айрилиб, тобе бўлган динингизни моҳиятини англатинг. Эшитайлик! На менинг динимга, на бошқа бир динга кирмаслигингизни сабабини тушунтириб бера оласизми?




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ