Исломнинг Мадинада тарқалиши
1 ўн йил аввал 1814 siyrat.uz
Ислом яширин равишда мадиналиклар орасида ёйила бошлади. Авс ва Ҳазраж қабилалари тезлик билан Исломни қабул қилдилар. Саъд ибн Маоз билан Усайр ибн Зухайр Авс қабиласининг Бани Абдулашҳал уруғининг раислари бўла туриб Исломни қабул қилишган эдилар. Уларнинг мусулмон бўлишларига сабаб улардан аввал мусулмон бўлганларнинг ҳикматли ва лутфкорона ҳаракатлари ила ҳазрати Мусъаб даъватларининг натижаси эди. Бани Абдулашҳал тўлалигича мусулмон бўлган эди. Мадинадаги ҳар бир уйда эркак ёки аёл мусулмон бор эди.
Аввалги мақола
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор дейилган...
Кейинги мақола
Иккинчи Ақаба байъати
Мавзуга оид мақолалар