Албанияда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратлари ҳақида анжуман бўлиб ўтди

1 ўн йил аввал 2434 siyrat.uz

Албания Республикасидаги Ислом уламолари Фиер шаҳрида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратлари ҳақида анжуман уюштирдилар. Ушбу анжуманга Фиер шаҳридаги обрўли инсонлар, хафвсизлик масъуллари ҳамда Албания мусулмон уламолари ташриф буюрдилар.

Мусулмон уламолари раиси ўринбосари Бояр Сабоҳу бу анжуманда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсиятлари, атрофдагилар билан ўзаро хулқлари ҳақида нутқ сўзлади. Яна шуни таъкидлаб ўтдики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари бемисл бўлган. Чунки У Зотнинг хулқлари Қуръон бўлган.

Сабоҳу ўз нутқи давомида: «Агар биз бу мавзуда қисқача гапирадиган бўлсак, демак, бизларга инсонларнинг қалбларига маъно киргазиш учун пайғамбарларнинг хотами бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишимиз лозим бўлади», деб ўз сўзини якунлади.

Кейин эса ташқи алоқалар мудири Файз Шаҳули сўзга чиқди. У ҳам ўз нутқида самовий китоблар инсон тараққиёти учун ахлоқ нормаларига марказлашгани ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада буюк бир намуна эканликларини таъкидлади. Чунки у Зот улуғ ахлоққа чақирар ҳамда шу сабабли Пайғамбар қилиб юборилган эдилар.

Шундан сўнг нутқ сўзлаш Фиер шаҳри муфтийси шайх Карофел Монайга берилди. У ҳам ўз нутқида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча инсоният учун Аллоҳ таолонинг ризосига етишиш йўлида гўзал ўрнак эдилар, деб таъкидлади.

Анжуман давомида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратлари ҳақида Албания мусулмон шайхлари тайёрлаган ҳужжатли фильм катта экранда намойиш этилди. Бу анжуман барчанинг қалбида чуқур из қолдирди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ