Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам комил инсон (2)

3 йил аввал 3419 siyrat.uz

 
 
Шакл-у шамоилларининг комиллиги, кўринишларининг гўзаллиги (2)
 
Яноқлари: ул Зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шарафли яноқларига келсак, Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яноқлари текис эди. (яъни дўппайиб ҳам турмаган, шишлик ҳам бўлмаган). Кўзлари:ул Зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шарафли кўзларини Аллоҳ таоло шундай сифатлайди:مَا زَاغَ الْبَصَرُ وَمَا طَغَى (17) «(Пaйғaмбaрнинг) кўзи (чeтгa) oғгaни ҳaм йўқ, ўз ҳaддидaн oшгaни ҳaм йўқ». Саҳиҳ ҳадисда ривоят қилинганки, Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зулматли қоронғу кечада худди кундузи ёруғликда қандай кўрсалар, шундай кўрардилар. Шунингдек, олд томонларини қандай кўрсалар, орқа томонларини ҳам худди шундай кўрар эдилар. Ибн Абу Ҳоладан ривоят қилинган ҳадисда: «Расуллуллоҳ қарасалар, баданлари билан бутунлайича бурилиб қарар эдилар. Расуллуллоҳ назарлари пастга қараган киши эдилар, (яъни назарлари юқоридан кўра пастки томонга кўпроқ қарар эди). Қарашлари мулоҳазали эди . (Яъни фикр юритган кишидек қарардилар). Али розияллоҳу анҳу айтадилар: «Набий алалйҳис салом кўзлари катта-катта, узун киприкли ҳамда кўзлари қизиллика мойилроқ (яъни қизғишроқ) киши эдилар». Бошқа бир ривоятда: «Кўзлари тим қора эди», дейилган . Яна бир ривоятда эса: «Кўзларининг оқида бироз қизиллиги бор эди», дейилади . Кўзнинг оқида қизиллиги бор бўлиши арабларда мақталинган, маҳбуб кўрилган эди. Бошлари ва пешоналари Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пешоналари кенг эди. Бу борада келган турли хил ҳадислар лафзлари турли бўлса-да, барчаси бир маънодадир. Расуллуллоҳнинг бошлари (ўртачадан) каттароқ эди. Али розияллоҳу анҳунинг бу борада ривоят қилган ҳадислари ҳам шу маънодадир. Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қошлари узун, ёйсимон ва ингичка, бир-бирига бирлашиб ёпишмаган эди. Бурунлари Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қирра бурунли эдилар. Оғизлари Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизлари ўртачадан кенг ва каттароқ эди. Одатда араблар катта оғизли кишини мақташар эди. Оғзи кичикларни эса ҳақорат қилишар эди. Тишларининг ораси очиқ, оппоқ, ҳушбўй ҳидли эди. Икки олд тишлари, яъни курак тишларининг ораси ҳам очиқ эди.

«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ал-инсон ал-комил» (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам−комил инсон) китобидан Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ