Испанияда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

4 йил аввал 1573 siyrat.uz

Испанияда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Испаниядаги Ислом робитаси ташкилоти мамлакатнинг пойтахти Мадрид марказида жойлашган масжид кутубхонасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратлари ҳақида ёшларга бағишлаб давра суҳбати ташкиллаштирди. Бу давра суҳбати Исмоил Кайлоний бошчилигида олиб борилади. Давра суҳбати бу ойнинг охирги хафтаси шанба ва якшанба кунлари ҳамда 2015 йил янваь ойининг биринчи хафтасида Аллоҳнинг машиъати ила бўлиб ўтади. Хафта давомида бу давра суҳбати халқ томонидан жуда катта эътиборга сазовор бўлмоқда. Бунинг сабаби Исмоил Кайлоний ўзининг ажоиб услуби ила Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларига боғлиқ баъзи воқеъаларни шарҳлаб бергани, деб таъкидланмоқда.

Манба: www.alukah.net

Абу Абдуллоҳ Тошқандий таржимаси




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ