Islom.uz порталида фавқулодда мажлис бўлиб ўтди

4 йил аввал 5027 siyrat.uz

2015 йил 16 март куни islom.uz порталида фавқулодда мажлис бўлиб ўтди. Мажлисда бир неча масалалар кўриб чиқилди. Мажлисга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ўғиллари Исмоил Муҳаммад Юсуф бошчилик қилдилар. Порталдаги ҳар бир сайтнинг масъуллари бундан буён ўз вазифаларига янада кўпроқ шижоат, янада кўпроқ масъулият билан ёндошишларини таъкидладилар. «Hilol-nashr» нашриёти Шайх ҳазратларининг васиятларига биноан ҳар икки ҳафтада бир марта  китоблар тақдимотини ўтказишини маълум қилди. Шайх ҳазратларининг сафдошлари бўлган юртимиз уламолари билан  ҳамжиҳатликда иш юритишга келишиб олинди. Бирдамлик ва ҳамжиҳатлик шиор қилинди. Мусибатнинг биринчи куни хаккерлар томонидан islom.uz порталига ҳужум қилинган эди. Бу соҳанинг мутахассислари islom.uz порталини ўз ҳимоясига олганини эълон қилишди. Фазилатли устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг фаолиятларини фарзандлари ҳамда шогирдлари томонидан давом эттирилишини барчангизга маълум қиламиз. Шу муносабат билан, аввало, Аллоҳ таолодан мадад сўраган ҳолда, сиз азизлардан ҳам дуо умидидамиз. islom.uz портали



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ