Пайғамбар алайҳиссалом ҳидларининг хушбўйлиги
3 йил аввал 2419 siyrat.uz
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидларидан кўра хушбўйроқ нарсани: анбарни ҳам, мушкни ҳам ва бошқа нарсани ҳидлаган эмасман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра юмшоқроқ нарсани: дебожни ҳам, ипакни ҳам ва бошқа нарсани ҳам ушлаган эмасман». Тўртовлари ривоят қилган. Шарҳ: Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидлари дунёдаги барча нарсадан хушбўй бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юмшоқликлари дунёдаги барча нарсадан юмшоқ бўлган.
Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаво исиган пайтда Батҳога чиқдилар ва таҳорат қилиб намоз ўқидилар. Сўнгра одамлар туриб у Зотнинг қўлларини ушлаб юзларига сурта бошладилар. Мен ҳам у Зотнинг қўлларини тутиб юзимга босдим. Қўллари муздан ҳам совуқ ва ҳидлари мискдан хушбўй эди». Бухорий ривоят қилган. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳу айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан пешин намозини ўқидим. Сўнгра у Зот ўз аҳлларига чиқдилар. Мен ҳам бирга чиқдим. У Зотни болачалар қаршилаб чиқдилар. Бас, у Зот бирма-бир уларнинг юзларини силай бошладилар. Менинг ҳам юзимни силадилар. Қўлларида совуқликни ва атторнинг халтасидан чиққан қўлда бўладиган хушбўйликни топдим». Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизникига кириб кундузги уйқуга ётдилар. У Зот терлай бошладилар. Шунда онам бир идиш олиб келиб терни қўли билан сидириб унга тўплай бошлади. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғониб: «Эй Умму Сулайм, нима қилмоқдасан?» дедилар. «Бу сизнинг терингиз. Биз уни ўз хушбўйимизга қўшамиз. У энг яхши хушбўйдир», деди». Иккисини Муслим ривоят қилган.Аввалги мақола
Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалласга турмушга чиққанларида неча ёшда бўлганлар?
Кейинги мақола
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг каломлари
Мавзуга оид мақолалар