Карвон яқинлашмоқда

3 йил аввал 2153 siyrat.uz

Абу Суфён Ҳижозга яқинлашган сари сергакланиб, ҳар бир хабарга аҳамият билан қулоқ солиб келаётган эди. Карвон бирор кутилмаган ҳолга дуч келмасин, деб ўтган-кетганлардан маълумотлар тўпларди. Баъзи йўловчилар унга: «Муҳаммад саҳобаларини сенга ва сенинг карвонингга қарши оёққа турғазмоқда», деган хабарни етказди. Абу Суфён ҳушёр тортди. Замзам ибн Амр Ғифорий исмли одамни ёллаб, Маккага жўнатди. У: «Муҳаммад саҳобалари билан йўлимизни тўсиб чиқди, ким Қурайшнинг молу мулкини ҳимоя қилмоқчи бўлса, зудлик билан етиб келсин!» деган хабар йўллади. Замзам ибн Амр шошилинч Маккага томон йўл олди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ