Пайғамбар совут кийдилар

1 ўн йил аввал 2709 siyrat.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларидан туриб, Оиша онамизнинг ҳужраларига кириб, совутларини кийиб чиқдилар. Бу пайт ҳалиги одамлар ҳам шаштларидан тушиб қолган эдилар. Улар, биз Аллоҳнинг Расулини Мадинадан чиқишга мажбур қилибмиз-ку, дедилар-да: «Эй Аллоҳнинг Расули, агар Мадинада қолмоқчи бўлсангиз, қолаверинг», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Набий совутини кийганидан кейин у билан душман орасида Аллоҳнинг ҳукми чиқмагунча ечмайди», дедилар. Шу билан уларга улкан бир дарс бердилар. Маслаҳатнинг вақти ўтди, энди азму қарордан қайтмаслик керак. Аллоҳга таваккал қилиб, олға қадам босиш лозим. Иккиланишга ўрин йўқ. Бунгача Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туш кўрган эдилар. Тушларида, қиличларининг лабида бир оз кемтик пайдо бўлибди. Бир сигир сўйилаётган эмиш ва қўлларини бир мустаҳкам қалқонга тиқаётган эмишлар. Қиличларидаги кемтикни аҳли байтларидан бировининг ўлими, деб йўйдилар. Сигирни эса саҳобаларидан бир нечаларининг ўлдирилиши, деб билдилар. Қалқонни Мадинаи Мунавварага йўйдилар. У Зоти бобаракотга бўладиган ишларнинг ишораси етган эди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ