Ночорларни ҳижратдан қайтариш
1 ўн йил аввал 1935 siyrat.uz
Бироқ сафарга чиқишга қурби етмай Маккада қолган мусулмонларнинг аҳволи забун эди. Уларнинг баъзилари қамоққа олинди, баъзилари барча ҳақ-ҳуқуқлардан маҳрум этилди. Булар Валид ибн Валид, Иёш ибн Рабиъа, Ҳишом ибн Ос эди. Пайғамбар алайҳиссалом уларнинг ҳақига дуо қилиб, Худодан мушкулларини осон қилишни ўтинардилар. «Дуои қунут» ўшанда пайдо бўлган. «Дуои қунут» турли вақтларда, яъни хуфтоннинг витрида, бомдод намозининг рукусидан олдин ҳамда кейин ўқилган. Ҳар бир саҳоба ўз кўрган-билганини баён этган «Дуои қунут» қайси намозда ўқилгани ҳақида мазҳаб имомлари орасида ихтилоф борлигининг сабаби шунда.
Аввалги мақола
Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалласга турмушга чиққанларида неча ёшда бўлганлар?
Кейинги мақола
Ҳижратнинг биринчи йили. Масжид қуриш
Мавзуга оид мақолалар