Қўшин юбориш
1 ўн йил аввал 1903 siyrat.uz
Шу йили шаъбон ойида Пайғамбар алайҳиссалом Думату Жандалдаги бир нечта кент ва катта қалъаси бор бани Калб қабиласига қарши Абдураҳмон ибн Авф бошчилигида етти юз саҳобани юбордилар. Расулуллоҳ Мадинадан ўн беш кунлик йўлдаги бу жойга кетаётганларга: «Аллоҳ йўлида ғазот қилиб кофирларга қарши курашинглар, лекин ҳаддингиздан ошманглар, ўликларнинг аъзоларини кесманглар, ёш болаларни ўлдирманглар. Бу ҳақда Аллоҳга ваъда беришингиз ҳамда Пайғамбарнинг кўрсатмаларига амал қилишингиз керак», деб тайинладилар.
Мусулмонлар лашкари кўзланган манзилга етгач, мушрикларни уч кунгача Ислом динига даъват этди. Тўртинчи куни душманларнинг бошлиғи Асбоғ ибн Амр билан уч-тўрт киши мусулмон бўлди, қолганлар ҳирож тўлаш шарти билан омонлик сўрашди. Пайғамбар алайҳиссаломнинг топшириғига биноан Абдураҳмон ибн Авф қабила бошлиғининг қизини никоҳига олди. Шу билан ўртада дўстлик, биродарлик ришталари уланди.Аввалги мақола
Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалласга турмушга чиққанларида неча ёшда бўлганлар?
Кейинги мақола
Қўшин юбориш
Мавзуга оид мақолалар