Қўшин юбориш
3 йил аввал 1734 siyrat.uz
Шу йилнинг шаввол ойида Пайғамбар алайҳиссаломга Уяйна ибн Ҳисннинг Ғатафон қабиласидан бўлмиш Хайбар яқинидаги Юмун, Жибор деган жойлардаги жамоани йиғиб, Мадинага ҳужум қилишга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги хабар етиб келди. Уларга қарши Башир ибн Саъд бошчилигида уч юз кишилик қўшин юборилди. Мусулмонлар кундузи яшириниб, кечаси йўл босишди. Улар душманнинг юртига етиб келгач, душманнинг сон-саноқсиз чорва молдарини ўлжа олишди. Қочиб кетган подачилардан бу хабарни эшитган араблар тоғларнинг баланд чўққиларига чиқиб олишди. Мусулмонлар икки кишини асир олиб орқага қайтишди. Кейинчалик бу икки одам иймон келтириб, мусулмон бўлди.
Аввалги мақола
Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалласга турмушга чиққанларида неча ёшда бўлганлар?
Кейинги мақола
Умранинг қазоси
Мавзуга оид мақолалар