Зирор масжиди

3 йил аввал 3269 siyrat.uz

 

Пайғамбар алайҳиссалом Мадинага яқинлашиб қолганларида Зирор масжиди қурилгани ҳақида хабар етказишди. Бир гуруҳ мунофиқлар мусулмонлар орасига раҳна солиш ниятида Қубо масжидига тақлидан бу ибодатхонани тиклашган эди. Мунофиқлар Расулуллоҳдан шу масжидда намоз ўқиб беришларини илтимос қилиб келишди. Сарвари олам бу ерга масжид солишнинг сабабини сўраганларида эрта-индин мусулмонларнинг сони кўпайиб кетса, барибир, ибодатхона керак-ку, деган яхши ниятда шу ишни амалга оширдик, дея Аллоҳнинг номини шафеъ келтириб, қасам ичишди. Уларнинг ёлғончи, каззоблигига Аллоҳнинг ўзи гувоҳдир. Пайғамбар алайҳиссалом бир гуруҳ саҳобаларни юбориб масжидни бузиб ташлашни буюрдилар. Саҳобалар шу заҳоти Расулуллоҳнинг буйруғини бажо келтиришди

Пайғамбар алайҳиссалом Мадинага етиб келганларидан кейин турли важ-карсон кўрсатиб ғазотдан ўзини четга олганлар узр айтишди. Расулуллоҳ уларнинг оғзидан чиққан сўзларига ишониб узрини қабул қилдилар, дилларида нималар (борлигини), ички аҳволини Аллоҳга топширдилар ва ёлғондан бўлса-да, бош эгиб келган бу кимсалар учун истиғфор айтдилар.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ