Диний бағрикенглик
3 йил аввал 2678 siyrat.uz
Хайбар ғазотида мусулмонларга ўлжага тушган нарсалар ичида Тавротдан бир қанча саҳифалар ҳам бор эди. Яҳудийлар келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўша саҳифаларни қайтариб беришларини талаб қилдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни яҳудийларга қайтариб беришга амр қилдилар. Шундай қилиб, яҳудийлар учун муқаддас ҳисобланган саҳифаларга заррача зиён етказилмай, ўзларига қайтарилди.
Бу Исломдаги диний бағрикенгликнинг ёрқин далилидир. Ўзларига душман бўлиб турганига қарамай, бошқаларнинг қадриятларини эъзозлаш − улуғ иш. Афсуски, бу бағрикенгликни бошқалар қила олмайдилар.
Аввалги мақола
Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалласга турмушга чиққанларида неча ёшда бўлганлар?
Кейинги мақола
Диний бағрикенглик
Мавзуга оид мақолалар