Жангнинг хабари

1 ўн йил аввал 1834 siyrat.uz

Узоқ-узоқларда жанг олиб бораётган Ислом лашкарининг хабари ўша вақтнинг ўзида Мадинаи Мунавварада тарқаб турар эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи Мунавварадаги саҳобаларига Мўътадаги жанг майдонида бораётган тўқнашув ҳақида бирма-бир хабар бериб турар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам атрофларида турганларга: «Байроқни Зайд олди. У мусибатга учради. Байроқни Жаъфар олди. Бас, у ҳам мусибатга учради. Энди байроқни Ибн Равоҳа олди. Бас, у ҳам мусибатга учради», дер ва кўзларидан дув-дув ёш тўкилар эди. Сўнг «Ниҳоят, байроқни Аллоҳнинг қиличларидан бири олди ва нусрат келди», дедилар. У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаъфар ибн Абу Толиб ҳақида: «Аллоҳ унинг икки қўли бадалига икки қанот берди. Улар билан у жаннатда учиб юради», дедилар. Шунинг учун ҳам Жаъфар розияллоҳу анҳу «Икки қанот соҳиби» деб аталадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаъфарнинг хотинига: «Менга Жаъфарнинг болаларини олиб кел», дедилар. Улар ҳозир бўлганларида қучиб, ҳидладилар ва кўзларидан дув-дув ёш тўкиб туриб, Жаъфар розияллоҳу анҳунинг шаҳид бўлганларини хабар қилдилар. У Зот ўз аҳлларига: «Жаъфар аҳли учун таом тайёрланглар, уларни машғул қиладиган нарса келди», дедилар. Ҳазратнинг юзларини маҳзунлик қоплаб олган эди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ