Мен отамни яхши кўраман ва отам ҳам мени. Лекин қўшнилар, одамлар ва муаллимлар -чи?

3 йил аввал 2432 siyrat.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сен ҳақингда ота-онангга васият қилиш билангина чекланиб қолмай, балки барча одамларга болалар билан қандай муомалада бўлишларини, уларни ҳурмат қилиб, уларга мулойим ва раҳмдил бўлишларини, ҳақларига риоя қилишларини васият қиладилар. Болаларга салом беришни тавсия этадилар. Ўзлари ҳам, агарда кўчадан ўтиб кетаётганларида болаларни кўриб қолсалар, уларга аввал салом берардилар.

Анас розияллоҳу анҳу айтади: «Мен болалар билан ўйнаётган пайитимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менинг олдимга келиб, бизларга салом бердилар». Яна Анасга: «Эй ўғлим, оила аҳлингга кирадиган бўлсанг, салом бергинки, бу саломинг сенга ва оилангга барака бўлгувчидир», дедилар.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ