Аммонда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишланган музей очилди

3 йил аввал 2182 siyrat.uz

Иордания қироли Абдуллоҳ II Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишланган музей очди. Музей Қирол Ҳусайн ибн Талол масжидида жойлашган.


Иордания ахборот агентлигининг келтирган маълумотига кўра, музейда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эсдалик бўлиб қолган ёдгорликлар сақланади. У Зотнинг муборак соқолларидан бир тук, Византия императори Ҳерақлга Исломга киришни таклиф қилиб ёзган муборак мактублари ушбу ёдгорликлар жумласидандир. Шунингдек, музейда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Шомга тижорат билан сафар қилганларида соясида дам олган Урдун чўлидаги дарахтнинг новдаси ҳам бор...

Нодир тайёрлади

 



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ