МАРҲАБО, НУР ЖИЛОСИ
3 йил аввал 2061 siyrat.uz
Хуш келдинг қалбим узра
Ишқ зиёси, марҳабо.
Сендаги малоҳатнинг
Йўқ қиёси, марҳабо.
Ўт чақнади вужудимдан
Ажиб ҳиссиёт туюб,
Оҳ, ёқимли бу юракнинг
Дийдиёси, марҳабо.
Жон кашф этди ишқни бугун
Лаззатин ичга ютиб,
Излагани руҳимнинг бу
Ихтироси, марҳабо.
Бошланиб хижрон фиғони,
Воҳ, бунчалар оташин?!
Бу ҳам азобларнинг ҳали
Ибтидоси, марҳабо.
Майлига,Ю мен розимен
Куймоққа оташингда,
Истамасман, бўлмасин хеч
Имтиҳоси, марҳабо.
Кел, энди, ҳабибим, сен.
Қучоғинг бунчалар гул?
Жаннат эрур боғинг сенинг
Нур жилоси, марҳабо
Аввалги мақола
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор дейилган...
Кейинги мақола
«Саййидул муқтадо». Халқаро майдонда юз бераётган ташвишли ҳодисалар
Мавзуга оид мақолалар