Саҳобалар

Нажоший ва Увайс Қаранийлар саҳобами ёки тобеинми?

3 йил аввал 4623 siyrat.uz

 

Савол: Ҳабашистон подшоҳи Нажоший ва Увайс Қараний ҳазратлари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида иймон келтиришган. Аммо кориб суҳбатлашишмаган. Икковлари саҳоба ёки тобеин дейиладими, ёки бошқа ном билан аталадиларми?

    Жавоб: Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ, аммо баъд:

  Увайс Қараний (اويس القرني) раҳматуллоҳи алайҳи тобеинларнинг киборларидан, саййидларидан ва пешқадамларидан эканида барча уламолар иттифоқ қилишган!

  Нажошийни айрим олимлар саҳобалар рўйхатига киритган бўлсалар, Заҳабий: «Нажоший бир тарафдан тобеин, бир тарафдан саҳобадир», деган [1].

   Ибн Асир Жазарий: «Нажоший Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрмаган ва у зот билан учрашмаган экан, уни саҳобалар орасида санамаслик тўғрироқ бўларди. Чунки уни саҳобалар орасида зикр қилишнинг маъноси йўқ. «Саҳоба» атамасини унга нисбатан ишлатиш учун барча шартлар топилмайди», деб хулоса қилади [2].


[1] «Сияру аъломин нубало», 1/428.

[2] «Усдул ғоба» (1/62), «Жомеъул усул фи аҳодийсир Расул» (12/956).

 



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ