Маъадд авлодлари
3 йил аввал 1853 siyrat.uz
Ибн Исҳоқ: Маъадд ибн Аднон тўрт ўғил кўрган: Низор ибн Маъадд, Қудоъа ибн Маъадд (уни Бикр Маъадд деб ҳам аташади), Қанас ибн Маъадд ва Иёз ибн Маъаддлардир. Аммо Қудоъа Яманга Ҳимяр ибн Сабаъ олдига борган. Сабаънинг асл исми Абдушамс бўлган. Сабаъ деб ном олишига сабаб, у араблар орасида биринчи бўлиб, асир ола бошлаган. Шунинг учун унга, «Сабаъ» – «асир олувчи» деб ном қўйишган. У Яшжуб ибн Яъруб ибн Қаҳтоннинг ўғлидир.
Ибн Ҳишом: яманликларнинг айтишича, Қудоъа – Молик ибн Ҳимяр ўғлидир ва Амр ибн Мурра ал-Жуҳаний айтади: Жуҳайна – Зайд ибн Лайс ибн Савд ибн Аслам ибн Илҳоф ибн Қудоъанинг ўғлидир.
Биз энг сара, гул юзли Шайх Қудоъа ибн Молик ибн Ҳимяр болаларимиз.
Минбар остидаги тошга ёзилган, машҳур насаб бизнинг насабимиз.
Аввалги мақола
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор дейилган...
Кейинги мақола
Қунус ибн Маъадд ва Нўъмон ибн ал-Мунзирнинг насаби
Мавзуга оид мақолалар